Куфрнинг бир ғояси бор. Парчалаб ташла ва ҳукмронлик қил.
Динсизлар бу ақидаларига содиқ қолишди. Фақат биз мусулмонлар ўз ақидамизга содиқ эмасмиз.
Мана шу фейсбукнинг ўзида ақидамиз бир биримизга тўғри келмай биримиз билан биримиз талашиб тортишамиз. Гуруҳбозликлар авжида.
Аҳли суннанинг маълум бир сифатлари бор. Шундан энг машхури улар талашиб тортишишдан четланадилар. Шуни билиб тушунган одам талашиб тортишишдан четланади.
Аҳли суннадан чиқиб қолмай деб ўзидан хавотирланади. Шу кунга қадар парча-парча бўлиб парчаланиб кетдик. Парчаланиб кетган мусулмонларни қўлга олиш, бошқариш осон.
Туркий халқларнинг аксар қисми мусулмон эди. Бизларни кимлардир парчалаб ташлади. Кимлардир эмас, балки куфр йўлида юрганлар парчалади.
Тўғри, биз ожиз эдик. Парчаланишни тўхтата олмас эдик. Аммо биз шунга лойиқ эмасмикинмиз?
Парчаланиш бизнинг қалбимизда бошланиб бўлган эмасмиди? Шундан кейин бизни осонгина парчалаб юборишмадими?
Тушунчаларимиз ҳам ўзгариб кетди. Орамизда ўзининг мусулмонлигини, турклигини унутганлар ҳам бисёр.
Туркни менсимаймиз. Турклар ундоқ, турклар бундоқ деймиз. Аслида турк деб ерга урилаётган ўзимиз эканимизни унутганмиз.
Кўп русларнинг, туркларнинг мақолаларини ўқиб қоламан. Улар бизни ўзлигини, турклигини унутган халқ дейишади.
Тўғри, унутганмиз. Баъзилар уйғурларни ёқтирмайди, хе уларми, фалондақа халқ дейди. Баъзилар ўзича қозоқларни менсимайди. Хе қозоқ деб ерга уради. Аслида у ўзининг, ўзлигининг устидан кулаётганини билмайди. Биз парчаланишга лойиқ халқмиз. Ўзлигини, хатто баъзиларимиз мусулмонлигини, турклигини унутган халқмиз. Бугун мусулмонлар қўлни қўлга бермайди. Керак бўлса, манфаат унса кофирга қўл беради.
Уйғур қардошларим, орамизда озми кўпми мусулмонлигини, турклигини унутмаганлар хам бор. Улар ҳеч йўқ сизни ўз дуоларида эслашади.
Аллоҳ мазлумлар билан биргадир. Асло золимлар ва золимга қўл берган, уни қўллаганлар билан эмас.