O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзлик

Ўзлик
133 views
12 October 2017 - 12:40

Ўзини хурмат қилмаган халқни, бошқа халқлар бир тийинга олмайди.

Бухорога иш билан бориб, ишлар битганидан кейин Амир Олимхон саройи бўлмиш “Ўрда”ни томоша қилгани бордик.

Саройга кираверишдаги кассага шеригим пул тўлаётган вақтда ёнимиздан бир Ҳинду таржимони билан ўтиб кетаётган эди. Ўша ерда турган милиция ходими уларга қуюқ салом берди, юзида носамимий табассум ва эгилган кўйи руку холатига келди. Улар ўтиши билан башара жиддийлашди, биз гаплашиб ёнидан ўтаётсак, жиддий оҳангда:

– Тўҳтанглар, бир текшириб қўямиз.
– Ие, нимага? уят борми сизда? Анави ювиқсизга бошиз ерга теккудек бўлиб тазим қилдингиз, бизга бўлса мана бундай хўмрайиб муомала қиляпсиз, уят борми?

Йўқ, барибир бўлмади. Қўлимда кичкина сумкачам бор эди. Шу сумкани очиб, ичларини кўриб обдон текширди. Кейин ичкарига қўйди. У вақтга келиб кайфият расво бўлиб улгурган эди. Нима кўрганимни, нима томоша қилганимни ҳам англамадим.

Саройни энг юқорисига чиққанда овозим борича бақириб азон чақиргим келди, лекин қўрқоқлигим панд берди. (с)

Саййид Ислом

facebook.com