O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўз.ЛДПнинг ғайриконституциявий Қарори устидан Конституциявий судга шикоят

Ўз.ЛДПнинг ғайриконституциявий Қарори устидан Конституциявий судга шикоят
31 views
03 February 2015 - 0:18

Ўзбекистон фуқаролари Конституциявий Суд Раисидан ЎзЛДПнинг бўлажак президент сайловига Ислом Каримовнинг номзодини кўрсатиш ҳақидаги қарорининг конституцияга мос эмаслиги тўғрисида хулоса беришини сўради

Ўз.Р. Бош Прокурори Р.Қодировга
нусхалари: Ўз.Р. Олий Мажлис Сенатининг Раиси
Н. Йўлдошевга
Ўз.Р. Конституциявий Судининг Раисига
Ўз.р. Марказий Сайлов Ҳайъатининг Раисига

“Альянс” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ташкилоти аъзолари номидан

Ш И К О Я Т
(Ўз.ЛДП нинг ғайриконституциявий Қарорига)

Ўз.Р.Конституциясининг 121 моддасига асосан, қонунийлик ва хуқуқ тартиботни, фуқароларнинг хуқуқларини ва эркинликларини химоя қилишда ёрдам кўрсатиш мақсадида Сизларга қуйидагиларни маълум қиламиз:

1. Мухтарам Президентимиз И.Каримов уч маротаба Президент бўлиб сайланиб, уч маротаба Президент лавозимида ўз ваколатини ўтаб бўлдилар.

2. Шунга қарамай, Ўз.Р.ЛДП навбатдаги Президент сайловига амалдаги Президент И.Каримовнинг номзодини тўртинчи маротаба кўрсатиб Қарор қабул қилибди. Ўз.Р.Конституциясининг 90 моддасида: “Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”, деб ёзилганлиги учун Ўз.Р.ЛДП нинг мазкур Қарори Ўз.Р.Конституцияси талабларига зиддир ва сўзсиз бекор қилиниши лозим.

Юқоридагиларга ва Конституциянинг 90 моддасига асосан Ўз.Р.ЛДП нинг мазкур Қарорини бекор қилишингизни сўраймиз.

3. Ўз.Р. Конституциявий судининг Раисига мурожаат қилиб, Ўз.Р.ЛДП нинг бўлажак Президент сайловига тўртинчи маротаба амалдаги Президент И.Каримовнинг номзодин кўрсатиш хақидаги Қарорини Конституцияга мос эмаслиги тўғрисида Хулоса беришингизни сўраймиз.

4. Ўз.Р. Марказий Сайлов хайъатининг Раисига мурожаат қилиб, бўлажак Президент сайловида амалдаги Президент И.Каримовни Президент лавозимига номзодлар рўйхатига киритишни Ўз.Р.Конституциявий суди бизнинг Шикоятимизни кўриб чиқиб, Ўз.Р.ЛДП нинг мазкур Қарорини Ўз.Р. Конституцияси талабларига мос эмаслиги тўғрисида Хулоса чиқаргунича ва Ўз.Р. Бош Прокурори хамда Ўз.Р. Олий Мажлис Сенатининг Раиси бизнинг Шикоятимиз юзасидан тегишли Қарорлар қабул қилгунича тўхтатиб туришингизни сўраймиз.

“А л ь я н с” ИХТ. аъзолари номидан:

= Е.Урлаева =
= Ш.Рустамов =

Мустақил журналист:

= М.Эшонқулова =

02.02.2015й.

Scan719(1)Scan721