O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўйлама, мазлумлар зулмга рози

Ўйлама, мазлумлар зулмга рози
27 views
21 March 2016 - 4:00

fdc593d4be03d50070e3c9882dea041a

Ўзимга…

Сўзларинг кир бўлган, хаёлинг бетоб,
Ўқиган одамга юқмасин касал…
Ёзишга ёзасан, қўрқасан шу тоб –
Нетасан байтларинг сўраса бадал?!

Юртга қай йўл билан хизмат қиласан –
Вужудинг маразга тўлгани сайин…
Ишинг шу – сўзларни изза қиласан
Ювиқсиз қалб билан ёзгандан кейин…

***

Улкан қасос

Сенинг суянганинг – алдамчи бир зот,
Қувилган Даргоҳдан, лутфу карамдан.
Менинг суянганим – Мангу Барҳаёт,
Сўзларимни қилган хокисор шамдон.

Сенинг қилганларинг мазлумга зулм,
Сенинг истаганинг – дунёда жаннат.
Мен эса Ўзига бўйсунган қулман,
Ва йиғлаб сўрганим Ундан мағфират.

Ўйлама: «Мазлумлар зулмга рози –
Дейдилар ҳамиша сўзларимни рост».
Ҳақирнинг ғам қалби, кўзёшли кўзи –
Сақлаган сукути улкан бир қасос!

****

Сабр

Муҳаммад Солиҳга

Вақт йўли оқади дунёни қучиб,
Уни тўхтатолмас бировнинг кўнгли.
Кутилган манзилга борамиз кўчиб,
Фақат кўз илғамас бу йўлнинг сўнгин…

Лаҳзалар тўлқини аямас танни,
Сабрга осилиб қолар нигоҳим…
Кипригимни ювар мардумак қони –
Сабрнинг қўллари тиканак, чоғи…

****

Гўрўғли