Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ
МАҚОЛАЛАР
(70)
ЎЛЧАК — МИҚЁС, МАБЛАҒ — ПУЛ
Кейинги замонларға франсуз донишмандлари ўлчов — газ тўғрисиға бир қоида вазъ қилгандурки, гўё барча олам аҳли ўшал ўлчовни истеъмол қилмакға мажбурдур.
«Курраи арз»[1], «доираи нисф ан-наҳорий»[2] ни гўё ўлчаб, илми ҳисоб ила мазкур доирани тўртдан бир масоҳатини билиб «рубъи доира»[3]ни ўн милйўндан бирини отини бир «метру» атабдурларки, доираи нисф ан-наҳорни қирқ милйўндан бирини масоҳасини тўли эътибор қилиниб, «метру» атабдурлар.
Яна бир метру ўн детсиметр, юз сантиметр, минг миллиметрға тақсим топиладур. Бир «метру» Русия ҳисобиға 22,5 вершўк бўладур. Минг метру бир «километру», ўн минг километру бир мирёметру аталадур. Бизни Русияни «вёрст» — чақирими беш юз сажин, ҳар сажин уч аршин ё етти фут, ёинки икки метру ҳам 13 9/20 сантиметрға ҳисоб топиладур. Бир аршин ўн олти вершўк, ё 28 дюйм, 3/20 ёинки 71 сантиметрға баробардур.
Шул миқёс бўйинча бизни бир вёрст бир километру ҳам 66 4/0 метруға баробар бўладур. Ва бизнн бир мураббаъ чақирим 25 минг мураббаъ сажиндурки, бир мураббаъ километру ҳам 13160 мураббаъ метруга баробардур. Бир сажин мураббаъ 9 аршин мураббаъ ё 49 фут мураббаъ, ё 4 метру мураббаъ ҳам 55 детсимстра мураббаъ ҳам 25 1/2 сантиметра мураббаъдур.
Бир десатин 2400 сажин мураббаъ ё 21600 аршин мураббаъ, ё 10924 метру мураббаъ, 40 детсиметру мураббаъдур.
Шариатға газ урфи мўътабар, аммо ҳар мамлакатни урфи гази бир-бириға тўғри келмайдур.
Чунончи: Самарқанд гази 18 вершўкдан 20 ғача, Фарғона ва Тошканд гази 16 вершўкдан 20 ғача ва ер юзидаги ҳар мамлакатни гази бир-биридан фарқликдур. Бу газлар ҳозир фақат ҳавуз ва ерларни одамлар орасиға ўлчанмоқиға истеъмол бўладур…