O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўн олтинчи мўжиза

Ўн олтинчи мўжиза
311 views
16 August 2017 - 6:00

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 192
(давоми)

ЎН ОЛТИНЧИ МЎЖИЗА

Яъло ибн Мурра деган саҳобадан ривоят қилинур:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадина атрофида жиҳод сафарига чиқдик. Йўлда кетаётганимизда бир киши етаклаган юклик туяга учрадик. У туя Расулуллоҳга қараб бўйнини тубан солиб бир мунглиғ товуш билан сўзлади.

Расулуллоҳ тўхтаб:

— Бунинг эгаси кимдур, чақиринглар, — деб буюрдилар.

Эгаси келгач:

— Менга сотгил, — дедилар.

Алар айтди:

— Ё Расулаллоҳ, буни сизга ҳадя қилур эдик, бироқ бир оиланинг шундан бошқа моли йўқдур, шу туя билан тирикчилик ўтказурлар.

Анда Расулуллоҳ айтдилар:

— Андоғ эрса туя ўзингизда қолсин. Бу эрса менга шикоят қилди, овқатни оз бериб юмушни кўп қилдирур экансиз. Энди бу туяга яхшилик қилинглар, ишни оз қилдириб, овқатни кўп тўйдириб беринглар.

Алар ҳам;

— Шундоғ қилғаймиз, — деб ваъда беришди».

(давоми бор)