O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўрикзорда танҳо

Ўрикзорда танҳо
225 views
23 April 2018 - 6:00

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

 

ЎРИКЗОРДА ТАНҲО

Икки бола ўрик шохига осилганча, кўм-кўк ғўраларни
шартиллатиб уза бошлади. Улар мени курмас эди. Узоқ кузатиб
турдим. Тишим қамашди. Жаҳлим чиқди. «Ҳей, бас қилинглар!»
деб бақирмоқчи бўлдим шекилли. Хайрият, ўзимни тутдим,
жаҳлимни ютдим. Мен энди ўрик ғўрасини севмай қўйган бўлсам,
болаларда нима айб? Ахир, мен бу ёшдан аллақачон ўтган бўлсам,
бунда болаларнинг нима айби бор? Аста қайрилиб изимга қайтдим.

1982

(176)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (111-саҳифа.)

(давоми бор)