20-март куни Озодлик радиосининг расмий сайтида “Тошкентда Россиянинг мустамлака тарихини кўкка кўтариш харакати бошланди” деб номланган мақолани ўқиб қолдим. Албатта бу ўзбек халқининг ва қолаверса Ўрта Осиё мусулмон халқлари учун хам ўта жиддий фожианинг бошланишига шак-шубҳасиз урғу бермоқда. Ўрта Осиёнинг ўтган тарихий даврига назар ташлайдиган бўлсак, чор Россия империя истилосидан аввал ва сўнгра аслида Ўрта Осиё халқларининг ижтимои маънавияти, маданияти ва ҳаёти қандай бўлган ва бугун қандай бўлмокда. Гап шундаки Ўрта Осиё барча халқлари чор Россия империяси истилосидан сўнгра маънавият инқирозига юз тутди, яъни ўзининг ҳақиқий дини Ислом динини, урф-одатларини, тилини бутгул унутаёзди. Бугунга келиб Ўрта Осиё республикалари мустақил бўлганидан кейин, призидентлари ўз халқига нисбатан агриссив сиёсий режимини жорий эта бошлагани бугунги кунда хеч кимга сир эмас. Хўш, бир бор чуқурроқ ўйлаб кўрингчи чор Россияси Ўрта Осиё халқлари учун ўзига мос ва хос бўлган ижтимои хаётига қандай маънавият ва маданиятни сингдирди?
Халқларнинг моддий, маданий меърослари ва бойликлари талон-тарож қилинди, ўзидан чиқаётган моддий бойликларига эгалик қила олмади. Эҳтимол орангизда шундай ўйлайдиган ва айтадиганлар ҳам бор, қорнимиз тўқ, устимиз буд, иш ўринлари бор ва хаказо эди деб. Ҳа албатта шундай эди. Лекин юқоридаги сўзларимга булар тўсиқ бўла олмайди. Шуни асло унутманг Ўрта Осиё халқининг тарих кўзгусида мозийга бир назар ташлайдиган бўлсак, чор Россия империяси Ўрта Осиё халқлари учун маънавиятни ва маданиятни тадбиқ этмаган. Аксинча Ўрта Осиё халқларининг дунё илм-фани тараққиёти ривожига улкан хизмат қилган бобокалонларимиз Ахмад Яссавий, Ат-Термизий, Ал-Фарҳоний, Ал-Беруний, Ибн Сино, Садридин Айни, Ал-Хоразмий, Амир Темур, Ал-Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошка шу каби муътафаккур зодлар неча асрлар аввал яшаб дунё илм-фанига улкан хизмат қилиб ижод этганлар!
Ўзбек ўғлони