Бундан роппа-роса 12 йил муқаддам, 2005 йилнинг 13 майга ўтар кечаси бир гуруҳ қуроллилар Андижондаги қаттиқ қўриқланадиган қамоқхонага ҳужум уюштириб, юзлаб маҳбусларни озод қилганди.
Шундан кейин юз берган воқеалар ҳақида қарашлар турлича.
Гувоҳлар ҳукумат кучлари тинч намойишчиларни ўққа тутгани ва аёллар ҳамда болалар дохил юзлаб бегуноҳ одамларни ўлдирганини айтишади.
Ҳукумат эса Андижонда акромийлар диний гуруҳига мансуб қуроллилар ҳокимиятни босиб олишга уринганини айтади.
Ҳукуматга кўра, аксарияти террорчилардан иборат 187 киши ҳалок бўлган.
Шоҳидлар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари қурбонлар сони бундан кўп эканини айтишган.
Марҳум Президент Ислом Каримов воқеалар юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказиш чақириқларини рад этган.
Россиялик журналист Ўрхон Жамол Андижон воқеаларининг гувоҳларидан.
У орадан 12 йил ўтиб, ушбу қонли воқеалар билан боғлиқ кўпгина саволларнинг очиқ қолаётганини айтади.
Би-би-си Ўрхон Жамол билан аввалроқ унинг Истанбулга сафари чоғида суҳбатлашган.
Манба: Би-би-си Ўзбек