O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўтган кунларни ёдлаб… 

Ўтган кунларни ёдлаб… 
70 views
19 December 2015 - 13:18

2015-19-12--13-15-421991 йилнинг декабридаги президентлик сайловида Муҳаммад Солиҳнинг енгиб чиққани бутун халққа маълум эди.

Сабаби, бутун сохтакорликлар ва найрангбозликлар омма кўз ўнгида, очиқчасига рўй берганди. Овоз беришдан бир кун аввал, пойтахт Тошкентда коммунистлар йўлбошчиси ва давлат раҳбари Ислом Каримов фойдаси учун иш кўрадиган махсус тузилган ишчи гуруҳ томонидан чизилган бюлтенлар, сўрғичланган қутиларга жойланиб, мамлакатдаги бутун сайлов участкаларига хафвсизлик идоралари томонидан яширин йўллар билан тарқатилган эди.

Бугун буни не чоғлик ёлғон ёхуд чинлигини дастаклаш учун ҳеч қанақа исбот-далилининг ҳожати йўқ.

Президент И. Каримов ўзбекнинг аъмолига битилган ўша қора кунлардан буён, унинг бирор-битта ишни лўттибозликларсиз, виждонан халқ манфаатини ўйлаб ҳалол амалга оширганлиги хусусида, унинг таржимаи ҳолидан лоақал битта сўз топа олганимизда эдик, биз масалага бошқача ёндашган бўлардик.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳақида гап кетганда, масалага ўта ҳушёрлик билан ёндашган каби, унга бўлган муносабатда ҳам маъсулиятсиз бўла олмас эдик.

Албатта масъулиятли кимсалар, бутун бошли миллат тақдирига “масъулятсиз” бўлган бир касга нисбатан бепарво бўлишлари мумкин эмас. Бу, ўта масъулиятсизликдан дарак беради. Бизнинг президент И. Каримовга бўлган “масъулиятсизлигимиз”, ундан қўлимизни ювиб қўлтиғимизга урганимиздан, яъни ундан ҳеч қачон яхшилик ёхуд эзгу бир амал кутиб бўлмаслиги билан боғлиқ, халос. Яъни, у ўлмаса ёки тахтдан ағдарилмаса, ёвузликни ва одамхўрлигини давом эттираверади, ёлғон гапиради, содда ва таъмагирларга йўқни бор қилиб кўрсатиб, уларни умидвор этаверади, кўзи очиқларни қамайди, ўлдиради, қиради. Ўнта масжидни бузиб вайронага айлантиради-да, орқасидан оч халқнинг чўнтагидаги охирги пулга битта масжид тиклатиб, очиқ кўрларнинг кўзига икки бармоғини тиқиб юраверади…

Оммани асосий масаладан чалғитиш ва бўлмағур нарсалар билан одамларнинг миясини банд этиб туриш, унинг энг суйган усулидир. У ҳар доим вақтдан ютиш учун тиришади. Умри беҳуда ўтаётганлигини билан унинг иши йўқ.

Ҳа, одамзот қонига ташна бир махлуқни умид чароғи билан ёлқинлантириб бўлмайди. Уни фақат ва фақат, ажал бир ўсимта сингари жамиятнинг миясидан кесиб, тарих чиқиндисига улоқтирсагина, ўзбек ундан қутулиши мумкин. Бунинг учун халқда кучли истак бўлгани баробарида, зиёлиларда сабот ва матонат бўлмоғи даркор.

Бандаси нени истаса, Яратган унга шундан ортиғини бермаслигини, биз исмимизни билганимиз каби яхши билмоғимиз лозим.

Уни ўзбек миллати билан “Ошкоралик” дучлаштирган эди, энди истасак-истамасак, ҳар икки томонни Мустақилликнинг узоқ йиллар давом этган мағлубиятлари – йўқотишлар, жабру зулмлар уларни бир-бири билан юз кўрмас қилади. Бу табиий бир жараёндир. Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам бошланғич нуқтаси бўлгани сингари сўнгги нуқтаси ҳам муқаррарлиги, одатдаги бир ҳолат. Буни айтиш ёки пайқаш учун кароматгўй бир авлиё ёхуд Ванга бўлиш шарт эмас…

Яъна, ундан яхшилик таъмасида бўлганларнинг ўзлари ҳам, миллат ва жамият ҳаёти учун ўта хафали одамлар-ки, улардан президент Каримовдан нафратланган каби нафратланмаган одамлардан ҳам узоқроқ юриш керак.

Ҳа, бугун аксарият сиёсий гуруҳлар яхши билгани каби алданган халқ сайлов учаскаларига бориб, ўшанда хўжакўрсинга овоз берган эди.

Эртаси, ҳақиқий овозлар жойида йўқ қилиниб, махсус қутилар орқасига қайтарилганди, ва бутун ҳисобот бир неча кун аввалдан тайёрланган сохтакорлик асосида оммага эълон қилинган эди.

Назаримда, ўшанда янги давр бошланганидан руҳиятида толатўплар турган миллат – ниҳоят, асрлар бўйи давом этиб келаётган ғафлат уйқусидан уйғонгандек, Горбачев ошкоралиги туҳфа этган эркин насмлардан кўзлари қамашган мазлумлар шуурида, келажакка чексиз умид жолалари учқунлаётгандек эди.

Мен ҳам тўрт асрлик жаҳолатдан – илмсизлик, мақсадсизлик ва дину диёнатсизликдан, йўлсизлик ва чексиз хорликлардан миллатимизнинг яқин йиллар ичида қутулишига астойдил ишонар эдим. Катта қамоқхона панжаралари чилпарчин бўлиб, ўзбекнинг дунёга чиқишига, ота-боболар каби илм-фанда ва дину диёнатда ўзлигини намоён этишига ошиқардим.

Халқ бошида, ювиқсиз, “бисмилло”сини билмайдиган, авлод-аждоди ноаниқ, оғзидан чиққан ҳар қанақа сўзи тузсиз, амали бетайин бир думсиз шайтон найрангбозлик билан ўтириб олиб, барчаси, тескари кетди.

Атрофидагилар, унинг ҳозиргача ҳам ўнг қўл билан чап қўлнинг вазифасини билмаслигини айтадилар. Бутун бошли қадим бир миллатнинг куни, чап қўли билан тиши кавагида қолган гўштни олиб, ўнг қўли билан орқасини қашлайдиган бир дину диёнатсизга қолиб кетди.

Миллатнинг асрлар асносида, Озодликни интиқлик билан кутганлари ҳам, дунёга чиқиш учун терлаб-пишганларию мамлакатнинг тараққиёти ва келажаги учун не-не режалар тузиб, хаёлан осмонларга қанотсиз қуш каби парвоз қилганлари ҳам рўё бўлиб чиқди. Миллат, яна елкасига чиқиб олган раҳнамо сувратидаги каззоблар томонидан, шу каззобларга мол-дунё илинжида дум булғатадиган сохта ва эътиқотсиз зиёлилари томонидан чув туширилди. Ҳақиқий зиёлилар, миллатнинг ҳар қандай яхши-ёмон кунига ярайдиган ўғлонлари четда қолиб кетдилар, президент И. Каримов қаддини ростлагач эса, улар қамоқхоналарга ташландилар, қувғинга учрадилар. Миллатнинг энг сара, фикрати равшан фидойи ўғил-қизлари Мустақиллик йилларида тинмасдан қатлиом қилиндилар.

Президент И. Каримовнинг ўзбек халқига мислсиз душмалиги туфайли, Мустақиллик йилларида берилган талофатлар Сталиннинг қатағони йилларидагига кўра ҳам, Иккинчи Жаҳон уруши йилларидагига нисбатан ҳам кўлам жиҳатидан улканроқ ва ҳалокатлироқ бўлди. Бу йилларда, халқни ўзлигидан адаштириш учун, одамлар бошсиз подага айлантирилди, уларнинг зеҳнида ва руҳиятида катта ва зўравон миллатларга қул қилиш учун сурункали ва шафқатсиз жанглар олиб борилди. Ва, бунга тўлиқ эришилди ҳам.

Мен “Эрк” фаолларидан бири сифатида, Муҳаммад Солиҳнинг ишончли вакили эдим.

Шу учун ҳам ўша йиллардаги жараёнларда содир бўлган ҳар бир нарсани бугун ҳам ҳозирдагидек теран эслайман.

Ҳар бир воқеа-ҳодисага бевосита гувоҳ бўлганим учун ҳам, Аллоҳ мени ўла-ўлгунимча, халқимнинг тақдирига бепарво бўлиш касаллигига мубтола қилмасин, деб, Унга ёлвораман, кўрган-билганларимни, бошимдан кечирганларимни келажак авлодларга ёзиб қолдиришга тиришаман.

Бевосита жараёнларни бошқариб борган коммунистлар, хавфсизлик ташкилотлари вакиллари ва маҳаллий халқ орасидан чиққан фаоллар, ўшанда сайловнинг шунчаки номига ўтказилганлигини – ичкарида нималар бўлаётганигини ҳеч кимдан яширмадилар.

Бундай ҳийлани гизли, енг ичида амалга оширишнинг иложи йўқ эди.

Сабаби, хавфсизлик ташкилотлари, коммунистлар ва ҳукумат тарафдорлари истасалар-истамасалар, рўй бераётган воқеалар хусусида ким биландир, фикрлашишга ва жарёнларни муҳокама қилишга мажбур эдилар.

Қолаверса, улар тирила бошлаган миллатнинг ажралмас бир қисми сифатида, илғор ғоялар таъсири остида эдилар, Туркистон халқларининг бирлашадиган замонлари келаётганига ишонч ҳосил қила бошлаган эдилар.

Ҳар бир жабҳадаги сингари уларнинг орасида ҳам ўзликни англаш бошланган эди.

Улар Каримовнинг Муҳаммад Солиҳ етакчилигидаги “Бирлик” ва “Эрк” ҳаракатларининг миллий озодлик ғоясига тиш-тирноғи билан қарши туриб, мустақилликка оёқ тиркаб, халқни СССР таркибидан чиқмасликка даъват қилиб, “мустақиллик”, “озодлик” шиорларининг нақадар беъмани нарса эканлигини тинмасдан жавраётганини кўриб турардилар.

Каримовнинг субутсизлигини, тупуриб тупигини яна оғзига олаётганини ўз кўзлари билан кўриб, ўз қулоқлари билан ҳар куни эшитардилар.

Халқ буюк мақсадларни амалга ошириш учун шайланаётган даврлар эди. Каримовни ва унинг хатти-ҳаракатларини бошқариб турган Россия ва Исроилни ҳам, айни мана шу ҳолат ташвишга соларди. Дунёда ҳеч ким Туроннинг оёққа туришини, ўзбек, қозоқ, туркман, тожигу қирғиз, қорақалпоқнинг бирлашиб, бир мушт бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб, зулм занжирларини узишини, ойдин ва равон йўлларга чиқишини хоҳламас эди. Бу йўлда энг катта ғов – Ислом Каримов эди. Унинг ўзбек сингари қозоқни кўришга кўзи, отишга ўқи йўқ эди. Тожик деса, уни ваража тутар, қирғиз деган сўзни эшитса, пешонаси тиришиб, туркманни эшитганда, томоғига тупиги учарди.

У Ўрта Осиёни парчалаш, одамлар онгини аросатда ушлаб туриш учун ўзбекнинг бошига олиб келинган эди. Унинг вазифаси, туғишган халқларни секин-асталик билан бир-бирларидан узоқлаштириб, уларнинг ўртасида Буюк хитой деворини тиклашдан иборат эди. “Туркий”лар деган тутриқсиз сўз, бемаза қовуннинг уруғи каби урчиб, Темур ва Навоийлар фахр билан айтган “турк” деган сўз истеъмолдан чиқиши керак эди. Туркистон орадан кўтарилиб, “Туркийистон” пайдо бўлиши, ҳар бир одам ўзлигин тополмай, биров тилини чайнаса, яна биров кўрга ўхшаб бир кўзини сиқиб юриши лозим эди. У Ўзбекистонда икки кўзини очиб, қулоғини динг тутиб турган бирор ҳушёр одамни кўрмаслиги зарур эди.

У ҳали Туркия турклари охиригача туркланмасларидан минг-минг йиллар илгари ҳам Турон турклари дунёда ҳукмбардорлик этиб юриганларини яхши биларди. Туркия туркларининг маънавий устунларию қадрятлари Хоразму Бухоро, Самарқанду Фарғона билан боғланганлигини ҳам, ғанимлар томонидан унга англатилган эди. У шунинг учун ўзбекнинг ўзанига тушиб, пишқириб оқишига, дарёнинг дарёланишига, яна унинг қадим замонлардаги каби дарғаланишига тиши-тирноғи билан қарши эди.

Каримовда четдан кимларгадир суянишга эҳтиёж бор эди. У ўзбек зеҳниятига бегона ва бир вақтда, исломга, баайни бутун турк дунёсига душманлик руҳида тарбияланган бир шахс эди.

Унинг асосий тарихий миссияси ўзбек миллатини ғафлат уйқусида ушлаб туришни тақазо этарди.

Бу учун биринчи навбатда, у Муҳаммад Солиҳга ўхшаган инсонлар жисмонан йўқ қилиниши зарурлигини ёхуд мамлакатдан қандайдир баҳона билан чиқариб юборилиши шарт эканлигини биларди.

Акс холда, халқнинг бош кўтариши эҳтимоли юқори эди.

Халқ бир фурсат бўлса ҳам, лидернинг – йўлбошчининг қалбларни жўштирувчи ҳароратини ҳис қилиш бахтига мушарраф бўлган, аниқ мақсад ва битта ғоя атрофида бирлашишнинг нақадар бир кучли ҳиссиёт эканлигини танасида синаб улгурган эди.

Шунинг учун ҳам Каримов миллатнинг умидига айланган Муҳаммад Солиҳни осонлик билан на сиёсий аренадан, на жисмонан йўқотиб бўлмаслигини яхши англарди.

Аммо у атрофида ўзини туну кун қуршаб турадиган яҳудийлар маслаҳати билан иш кўрарди, ўшаларнинг йўл-йўриғи билан одимларди. Яҳудийлар Исроил давлатининг манфаатлари учун ҳар қанақа пасткашликдан тап тортмаганлари каби ақлсиз аҳмоқ ҳам эмас эдилар. Улар жуда узоқни кўзлаб, хотиржамлик билан иш кўрардилар. Бизнинг бугунги кунги ночор аҳволимиз тархини, улар ўша замонда тузиб чиққан эдилар.

Улар маслаҳати билан И. Каримов Муҳаммад Солиҳга сайловлардан кейин давлатда катта мансаб  таклиф қилди. Албатта, бу бир тузоқ эди. Унинг нияти нелигини ҳар доим яхши англайдиган Муҳаммад Солиҳ, таклифни қабул қилмади. На мансаб, на-да мол-дунёни кўзга илди. Каримов тузоғига илиниб, халқнинг озодлиги ва ҳурлигини суистеъмол қилишни ҳеч иккиланмай рад этди.

Ўша кунларда, мен унга мустабид Каримовга қарши куч ишлатишдан бошқа чора қолмаганини, шундай қилмасак, келажакда миллатни оғир кунлар кутаётганини айтдим.

Ҳақиқатан, бизнинг қўлимиз баланд эди. Сабаби, халқнинг иштиёқи мислсиз, мамлакатни тараққий эттиришга бўлган ғайрат-шижоати осмон эди. Одамларга маёқ вазифасини ўтаган Муҳаммад Солиҳнинг миллий руҳдаги мақолалари ва намойишлардаги чақириқлари ёд бўлиб кетганди. Унинг номи кириб бормаган хонадон, миллий озодлик ғояси билан юраги урмаётган бирор-бир тирик юрган одам мамлакатда қолмаганди ҳисоб. Тўрт асрлик турғунлик уйқусидан кўз оча бошлаган одамлар учун озодлик ва тараққиёт муждалари янги чиқиб келаётган қуёш сингари ҳароратли туюларди.

Ўшанда Муҳаммад Солиҳнинг давлат бошига келиши учун жонларини қурбон беришга тайёр милёнлаб тарафдорлар бор эди.

Уларнинг кўпчиликлари келажакдаги Каримов террори оқибатида, миллатнинг сара йигит-қизлари беҳуда нобуд бўлиши мумкинлиги ҳақида баҳслашардилар, Каримов каби бир оми ва жоҳилдан ҳеч қачон яхшилик чиқмаслигини, ўзларича каромат қилардилар.

Каримов ҳақиқатан ҳам, бизнинг қаршимизда тишсиз-тирноқсиз, бироқ ҳокимиятда қолиш учун ҳар қандай тубанликдан тоймайдиган бир давр бошланган эди.

Муҳаммад Солиҳ буни теран англар, халқнинг жанговорлиги баландлигидан ҳам яхши хабардор эди.

Аммо, у мақсадга исён ёхуд уриш билан эмас, тинчлик ва маърифат йўли билан етажагига ишонарди. Халқни кун сайин ваҳшийлашаётган ҳукумат қаршисига чиқаришни истамас,  Каримовни Ўзбекистоннинг пораканда бир ҳолатидан ҳамиша манфаатдорлиги бор Россия каби катта давлатлар  ҳар замон ҳимоя қилиши мумкинлиги эҳтимоли кучли бўлгани учун ҳам, у таваккалчиликка қатъиян қарши эди.

Афсуски, мустақилликнинг ўтган йилларида, мустабид Каримов юз минглаган ўзбекларнинг ёстиғини қуритишга, юз минглаган болаларнинг етим, аёлларнинг ўн гулидан бир гули очилмай тул бўлиб қолиб кетишига сабабчи бўлди.

Агар ўшанда, Муҳаммад Солиҳ Каримовнинг ваҳший ва ғирт ёлғончи эканлигини бугунгидай чуқур билсайди, биз Каримовни бир сиқим атрофидаги манқурт шотирлари билан бир кунда Ўзбекистон ҳаётидан супириб ташлаган бўлардик. Биз шунчалик кучли эдик.

Ҳатто, бир неча марта демократик ўзгаришларга мойил ҳукумат мулозимлари таклифи билан шундай радикал бир режа тузилганда Муҳаммад Солиҳ И. Каримовни йўқотиш учун изн бермаган эди.

У рухсат берганда эди, бош вазир Шукрулло Мирсаидовнинг битта ўзи Каримовни бутун командаси билан ҳавода портлатиб юборарди.

Бугун Ўзбекистон ҳаётидаги чорак асрлик муддат И. Каримов сингари бир хоинни, дея бой берилганини бутун дунё кўриб турипди. Баҳслашадиган, тортишадиган ҳеч нарса қолмаган. Мағлубиятлар – инқирозлар, топталган умрлар, бегуноҳ тўкилган қонлар, зулмлар туфайли осмонга ўрлаётган оҳ-воҳлар, худди кафтаги сингари дунёнинг ҳар бурчагидан кўриниб туради.

Чорак асрдан буён, Ўзбекистонда разиллик ва қабоҳатнинг дину диёнатга қарши қонли жанглари давом этмоқда. Яхшилик ва ёмонлик, тубанлик ва эзгулик бир-бирига омонсиз қилич қайрамоқда. Миллат ҳар икки қоя орасига тушиб қолиб, уяси бузилган чумолига ўхшайди. Унинг Аллоҳдан бошқа умид қиладиган бирор раҳномаси қолмаган. Ботирлари аксар ўлдирилган, бир қисми қоронғи зиндонларга қамалиб, тош деворларнинг тирқишларидан ёруғлик излайвериб, кўзлари хиралашган. Бошини омон сақлаш учун хорижларга қочиб қутилганларнинг юраклари бугун соғинч ўтида ёнмоқда, неча йилларки уларнинг кўзлари Ватан тупроқларига тикилган.

Ичкаридаги кўзи очиқ зиёлиларнинг тиллари эса, забун. “Ғинг” деганнинг ўйлаб ўтирмасдан бошини кесадиган замонлар келди. Матбуот, радио ва телевидениедаги кўзга кўринган зиёлилар, президент Каримовга яхши кўриниш учун халқнинг юзига оёқ босадилар. Дину диёнатнинг пешволари бўлмиш уламолар, ислом байроғи остида тузумнинг мунофиқлигини ёқлаб, Яратган қолиб, “миракизм”га сиғинмоқдалар…

Эргаш Сулаймон