O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎХҲга яна бир ташкилот қўшилди

Ўзбекистон Ҳалқ Ҳаракати (ЎҲҲ)га аъзо бўлиб кирди ва ташкилот номидан ёзилган ариза, ЎҲҲнинг раҳбариятига юборилди. Бу ҳақида ташкилот ўзининг тегишли қарорини қабул қилди.

ЎХҲга яна бир ташкилот қўшилди
191 views
25 December 2012 - 11:22

uhh-new-logo2005 йилнинг 1 май куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида “ОЗОД ФУҚАРО” мустақил нодавлат нотижорат ташкилоти тузилган эди. Унинг раҳбари эса, Фахриддин Тиллаев Хабибуллаевич сайланган эди. Бу ташкилот ўз фаолияти давомида асосан, Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилган.

Суд процессларида ишончли вакил сифатида қатнашган. Сурхондарё вилоятидаги фуқароларнинг Россия давлатида турли–ҳил ўлим билан вафот этганлиги тўғрисида маълумотлар йиққан ва улар ҳақида пресс-релизлар чиқарган. Диний қарашлари билан қамалган фуқароларни эса, ҳимоя қилган…

Бу ташкилот эндиги фаолиятини Тошкент шаҳрида олиб боради. Бундан кейин, ўз фаолияти давомида асосан, Ўзбекистон Республикасида яшовчи “Фуқаролиги бўлмаган шаҳслар”ни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади. Уларга яқиндан туруб маслаҳатлар беради. Уларга фуқаролигини олишлари учун, яқиндан ёрдам кўрсатади…

Куни кеча яъни ташкилот аъзоларининг талаб ва таклифларига кўра, 2012 йилнинг 20 декабрь кунидан бошлаб, “ОЗОД ФУҚАРО” мустақил нодавлат нотижорат ташкилоти, Ўзбекистон Ҳалқ Ҳаракати (ЎҲҲ)га аъзо бўлиб кирди ва ташкилот номидан ёзилган ариза, ЎҲҲнинг раҳбариятига юборилди. Бу ҳақида ташкилот ўзининг тегишли қарорини қабул қилди.

ОЗОД ФУҚАРО” мустақил нодавлат нотижорат ташкилотининг маъмурияти.
Мobil: +998901224581.

E-mail:PRESSA2013@gmail.com, fahriddintillo@yandex.ru, fahriddin2009@gmail.com, www.facbook.com/fahriddin.tilloev
23.12.2012.й.