Анчадан бери соғлигим ва ҳаёт ташвишларим билан, мен сизларни андаккина унутганга ўхшайман, тўғриси сизларни мен ҳам соғиниб кетдим.
Қарилик қурсин узир, мен аввал сизларни Янги 2012 йил билан қутламоқчи эдим, бу йил албатта ҳаммамиз ягона тилагимизга етиб, илоҳим диктатор ўз истеъфосини берсин, бизларни эса, ватанимиз кўпдан кутиб ётибди.
Хотиржаъм бўлинг мен тирик эканман албатта Сизларнинг қаторингизда ба ҳоли қудрат демократия учун курашга тайёр ва шайман.
Ҳурматли Ватандошлар “ватангадоликнинг”рухий азобларини тортиб қариндош-уруғ ҳамда ўз азиз кишиларини, жумладан ўша жажжитойлигида кўрган чақалоқнинг бугун улғайиб мардикор бўлибдику, уларни кўролмай соғиниб тўлғонган ота-она, ака-ука, хамда опа- сингиллар!
Янги мустақил юртимиз Ўзбекистоннинг илм-фан, ишлабчиқариш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, қурилиш ва бошқа турли жабҳаларида ҳам ўзининг ҳалол меҳнати билан айнан ватанларини обод, фаровон қилмоқчи бўлган кишилар “ватан хоин”ларига айлантирилиб, улар ватанларидан қувилдилар.
Каримовнинг ўзи эса халқимиз ҳаётига минг баҳоналарни рўкач қилиш билан 20 йилки, у ўзбек халқини сон саноқсиз кулфату азоблар билан қийнаб келаётир.
У ўзига яқин амалдорлар, ёки депутат бўлмасин оғзидан “халқ” деган сўз чиқиб кетса, аввал уни роса тепкилаб, сўнг ишидан ҳам бўшатиб юборадиган одатидан кўриниб турибдики, булар унинг халқимизни қанчалар ёмон кўришини аниқ англатиб турибди дейиш мумкин.
Ана шунинг учун ҳам “халқимиз” деб юборган қанча халқпарвар амалдор йигитларимизнинг ушлангани қамоқда, ушланмаганлари ватангадолик азобини чекиб ўзга юртларда истиқомад қилмоқдалар.
Бундай кишиларнинг тутилиб қамоққа тушиб қолганлари эса, улар Каримов тирик экан, у ердан асло чиқарилмайдилар, масалан бегуноҳ ўн йил ўтириб берилган ва жазони адо этган маҳбусга яна, 3-5 йил қўшиб берилаверади ва улар хар йилги амнистиялардан ҳам носуво қилинади.
Ўзи қамалган кечаги рахбарнинг, мол-мулки мусодара қилиниб, унинг қариндошларигача зуғим ўтказиш ҳам бу ёвуз Каримовнинг одатига киради. Қамалганнинг яқинлари четидан милиция орқали прокуратурага тинмай чақиртирилиб терговлар бошланади.
Тирноқ остидан кир қидириб, агар игнадай айб топилса, сим ёғочдай жиноят кўрсатиб, қамалганнинг идорасидаги бирга ишлаган энг ҳалол ва обрўли кишиларгача қамалиб кетадилар. Бу қамалганларнинг тадбиркор ва қамалган раҳбарни қўллаши мумкин бўлган тадбиркорларнинг қариндошларигача, бор бисоти дўкон, кичик корхона бинолари ва хуссусий иншоотлари бузиб ташланади. Улардан чиққан қурилиш материаллари тахта, ром эшиклар, стропила ва рейкалари, шифер ва ғиштларигача хокимият назоратида бирор омборга бугун тиқилса, эртага улар хокимнинг бир югурдаги орқали уй қураётганларга нақд пулга пулланиб, бу пулларни хокимнинг чўнтагида кўраверасиз.
Бензин қуйиш шоҳобчаси, бозор, тегирмон, машина стоянкаларга ўхшаган пул тушадиган жойлар эса шахсан шахар хокими томонидан пулдор кишиларга яширин ва мўмай пулга сотиб юборилади бу пуллар ҳам ҳокимнинг чўнтагидан жой олади дейиш мумкин.
Бундай очиқчасига ва ноқонуний талон-торожлик бошқа вилоятларда ҳам шундай бўлаётганини шахсан ўзим Бухоронинг “Отбозор” турмасида ўтирганимда турли вилоятлардан келиб қолган маҳбуслардан эшитганман.
Бу турмада Қашқадарё, Сурхондарё ва ҳатто Туркманистон ва Тожикистондан шу алпозда келтирилган маҳбусларни кўриб, уларнинг таланиш ва қамалиш жароёнлари бир хил эканини кўриб ҳайрон қолмай илож йўқ. Ҳокимлар Тошкентга сессияга келганларида Ўзбекистон отелида тўхтаб, улар сессияларда ухлаб келиб эрталабгача маишат қиладилар экан.
Ўша ерда депутатлар не қилмишлар қилиб, ишратда бўлсалар, баъзи ҳокимлар рейдерлик (тортиб олиш) бўйича тажриба алмашар эканлар, менга турмада ўтирган, бир қамалган амалдорнинг шахсий ҳайдовчиси айтиб берган эди. Хўжайин қамалгач, бизларнинг идорамизда тергов бериб улар қамалган каттамизни ёмонлаб ёзилган қоғозларга қўл қўймагунча уриб азоб беришди, мен ва қоровулимизгача тиқиб, негадир у чиқарилмади.
Мени тузукроқ иш топмадим, бола чақа, отам хар кун ишламайсан деганларидан безор бўлиб, чаққон йигитларга қўшилиб қўй ўғирладик, бозорга етмай қўлга тушдик ҳам, мана энди сизлар билан ўтирибман деган эди, ўша ҳайдовчи.
Яна шу ерда мисол қилиб Қашқадарё вилоят маркази Қаршидаги шаҳар ҳокимига таланган икки кишини таништиришга тўғри келди.
Чори Панжиев вилоят йўл қурилиши бошлиғи ва Тўлқин Сафаровларнинг ики катта бозори ва заправкалари бор эди. Мен қамалганда Тулқин Сафаров билан, этапларда прогулкада учрашиб қолар эдик. Чори Панжиев ҳам шундай биздан олдин қамалиб, унинг уйидан бир Дамас пул чиқибди, деган овозалар тарқалган эди.
Тулкидан айёр Каримовнинг бундай хурмача қилиқларидан унинг бошида негадир бечора қон қақшаган халқ учун аталган ғазабли фикрлар, нақадар улкан ва давомли режаланган азоблар қайнаб ётганлигидан ҳайратланмай иложингиз қолмайди. Каримовнинг турган биткани адолатмас, адоват эканлигини фақат теран ўйловчи зукко зиёлиларгина тушуниб, уни балки тузалар деб қилган танқид натижалари кимларнинг бошини емади, улар қандай жазоларга дуч қилмади дейсиз?
Шундай бир ҳолатда миллионлаб содда халқ 20 йил ўтибдики, хали ўша, бироз сабр қилайлик, тепада худо борку, бир кун жазосини берар, деб юрибдилар. Хатто ўғлининг Жаслиқдан ярим тунда келтирилган тобутини очдирмай, жаноза ҳам ўқитмай милиция ва ҳокимиятдан келганлар кўмдириб юборилган оилалар ҳам, Каримовдан яхшилик кутиб яшамоқдалар.
Минг афсус, баъзи оилаларда хаста ва даволанишга пул тополмай ўлганлари бўлсада, кунига қотган нонни зўрға топиб, газ ва электрсиз совуқдан ўлмай баҳорга етиб олсак бўлди, дейдиган оилалар эса минг-минглаб.
Яна минглаб оилалар кунига ейиладиган нонга ҳам пул йўқлиги учун она сути оғзидан кетмаган ўғил ва қизларигача мардикорликка Россия эмас, қўшни Қозоғистонга етиб боришга ҳам пуллари йўқ бўлиб, улар қарзга қулоғигача ботиб ўтиришибди.
Ватангадо бўлиб яшаётган инсонларнинг кўпчилигини зиёли етук олимлар ва таниқли санъаткор, шоир-ёзувчилар, инженер-ўқитувчи ва врачлар ташкил этиб, улар орасида ўнбешга яқин профессор, 30 дан ортиқ фан кандидатлари, вазирлар, банкирлар ва бирнеча Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг депуталаригача борлиги хали хеч бир мамлакатда кўрилмаган ғаройиб тамошо деса бўлади.
Ватангадоларнинг қариндошларига Каримовнинг оғзаки кўрсатмаси билан чиқиш визалари берилмай, улар ўз жуфти ҳалолини, фарзанд ва оила аъзоларини келтиролмай айрилиқда ўнлаб йиллардан бери яшайдилар.
Бази қариялар ўз жуфти ҳалолидан айрилиқдаги чеккан ҳижрон азобларига чидолмагани сабабли ҳаётларидан эрта кўз юмдилар. Шу ерга келганда, республика тақдирини ҳал қилишда ва ўз халқига бажонидил хизмат қилишни зиммасига олган Ислом Каримов нима учун ўз халқи ва юксак мартабали давлат арбоблари олдида ичган тантаналик қасамларига туфлаб, унинг уч марта ўз қасам ва ваъдаларига ҳиёнат қилганини ҳам эслатиб ўтиш жойиз дейман.
У ўз халқи учун бирор яхшилик қилмай, уни асосан ишсизликдан бошланган хозирда эса, хартомонлама муҳтож қилиб, қамаб ва эзиб келди ва буларни бир сўз билан айтганда террор қилиб келди.
Унинг айнан демократик рухдаги адолат ва хақиқатни айтиб, президентни конституцияга риоя қилмагани учун танқид қилган кишилардан ўч олиб айнан ватанпарварлик қилаётганларнинг арматура билан бошларини ёрса, баъзи Олий Совет депутатларигача ИИВ подвалида мисли кўрилмаган қийноқлар билан ўлдириб юборди.
Лўнда қилиб айтганда Каримовнинг биринчи катта ва оғир жинояти унинг ўз халқини уч марта қасам ичиб туриб алдаганларининг ўзи, бу жиноятнинг кўламига яраша Ислом Каримов олий жазога лойиқ инсон эмас, шахсдир!
Бундан келиб чиқадики, хақиқатни олганда бундан келиб чиқадики, ватанидан қувилганлар ватан хоини эмас, Каримовнинг ўзи ватан хоинидир!
40 ва 45 талаб террорист деб қамаб, уларни қийноққа солиниб, бўйнига олдираётган Каримовнинг ўзи эса манаман деган террористнинг “додаси” эмасми дўстлар, буни яшириш мумкин нарса эмас бу бор нарса, бу ўнминглаб тоза инсонларнинг аянчли тақдири эмасми?.
2005 йил 13 майда Андижондаги президентимиз келиб бизларнинг ҳолимиздан хабар олармиш деб, уни сабрсиз кутиб ўтирган ўн мингга яқин аёллар қари қартанг ва болаларни ўраб олган аскарлар мингдан ортиқ инсонларни автомат ва БТР га ўрнатилган пулеметлар билан қириб ташланади.
Бундай машьум ва даҳшатли жиноятни содир этиб, тинч ўтирган халқни қириб ташла! деган буйруқни ботиниб Каримовдан бўлак хеч ким беролмаслиги аниқ масала экан, жаллод Каримовнинг бу ердаги уни сайлаб ишонган ўз халқини қиришнинг гуноҳини хеч ким ва хеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Бу ҳам Каримовнинг ўз халқига қилган очиқ террори деб ҳисобласак, жаллод Каримовнинг тахтда ўтириши эмас, унинг ўша йилдаёқ суд қилиниб, камида унга 10 марта ўлим жазоси берилиши керак эди!
Бу ҳиёнаткор ва қасамхўрни ўз лавозмидан суриб чиқариш афсуски, зўравон кучлар иштирокида тахқирланиб, айримларнинг қўл ва тили боғланган ва кўплари хўрланган муҳолифатнинггина зиммасига қолаётганига халқаро йирик ва нуфузли ташкилотларнинг шунчаки тамошабин бўлиб ўтиришлари планетамиздаги барча етарли фикрловчи кишиларнинг шубҳа ва ҳайратларини қозондилар холос.
Бугунги кунда диктатура гуллаган мамлакатлардаги диктатурага қўшимча коррупцион тизимларининг 30 ва 40 йилгача чўзилган мамлакатларда ўсиш ва ривожланиш вайрон бўлиб, йилдан-йил орқага кетиш бошланди. Шундай экан, ўз тараққиётини диктатура туфайли йўлга қўёлмаётган қашшоқ мамлакатлар сони йил сайин ортиб борса, коррупцион тўда ва амалдорларнинг сонлари ва уларнинг бойликлари аксинча ортиб бораётгани яққол намоён бўлмоқда.
Давлат ва халқни талаб ўрганган пули кўп бойваччаларга, энди бу ватан торлик қилиб, табиати гўзал ва ривожланган мамлакатларга бориб, ўзларининг ҳаром йўлда бойиш иллатларини ўша тўғри ва демократик ривожланган мамлакатларга яширин ва устакорлик билан олиб кирабошлайдилар.
Бундай ноинсофлар сабабли тўғри ривожланган давлатларнинг ҳам маҳаллий тизимлари аста бузилиб порахўрлик яширин ўсиб, янада кенгроқ жабҳаларни қамраб олади, булар тез орада, ўша мамлакат иқтисод ривожига таъсир этмайди дейиш бу аҳмоқликдан бошқа гап эмасдир.
Албатта бундай кафолатни бериш, худди камбағал қўшнисининг уйига тушиб қутирган оловнинг бой киши ҳавлисига ўтмаслигига берилган тентакнинг кафолатига ўхшаб кетади.
Хозирги иқтисоди гуркираб ривожланган масалан АҚШ иқтисодини олсангиз, ўтган ишлардаги озгина бефарқлик натижасида қаршиликсиз ривожланиб шу даражага етдики, улар бу жароённинг кутилмаганда иқтисодий “дефолт” нинг муқаррарлигига катта ҳисса қўшганини бугунгина англатаётирлар.
Бундай бефарқлик, мамлакатларда нафақат иқтисодининг суньий ривожини кузатсак, албатта у билан бирга паралел ривожланиб келган гигант коррупцияни ҳам кўриш мумкин бўлади.
Биз агар бундай жароёнда давлат иқтисодига гўё “Аждаҳо” бўлиб чанг солаётган бу қора кучнинг иштаҳаси очилиб кетса, унинг харқандай ривожланган мамлакат иқтисодини бутунлигича бир кунда ўз домига ютиб юборишга қодир эканлигини бугунгина кўриб ўтирибмиз.
Инсон Хуқуқлари Умумжаҳон Женева Декларациясининг 60 йиллик тўйи, Жаҳон мамлакатларининг тўғри тараққиётига берилган ягона кафолатнинг ҳам “тўйи” дейиш мумкин.
Ўзбекистоннинг эссиз улкан завод фабрикалари тўхтаб ётсаю, МУСТАҚИЛЛИКни уч йил тўла карнай сурнай ва ноғоралар билан хар кўчада тўю тамошолар билан ўтказиб юборганимиз ҳаммамизнинг ҳам чўнтакларимиз тасир кўрсатмай қолмади.
Яна советлардан меърос маблағлару материаллар тарихий ёдгорлик ва машҳур бобокалонларнинг мажмуа ва мақбаралар қурилиши ва неча жоми масжидлар таъмирланишига сарф қилиниб давлатимизнинг ҳам чўнтаги қоқилди.
Миллионлаб кишиларга маош етмай ўз корхоналарини ташлаб, уларнинг мардикорлик ёки бозорларга ўтиб кетган вақтда хали райком ва райисполкомлар бор эди.
Аммо шунча миллиардлар тўй ва байрамлар ўтказишга ноғораларнинг қаттиқроқ чалинишига кетдию бефойда тараннумларга сарфландию, аммо битта ҳам завод ёки фабрика қурилмади. Сиз фахр билан айтмоқчи Асака автомобил заводи эса хориж сармоясининг маҳсули бўлиб, унинг керак бўлса фойдасинининг халқимизга бир тийини тегмай, ҳатто ўз халқимиздаги бойларга ҳам бу машиналар сотилмай улар солиқлари кўп хориж машиналарини олишга мажбурлар. Худди газ каби ўзгаларга арзон сотиладику, ўзимизга йўқ бу машиналар.
Мамлакатни обод этувчи фарзандларимиз кучлари ватанлари қолиб ўзга юртларни 20 йилдан ортиқ обод қилиб келмоқда. Ўша вақтлар ишсиз қолган оилабошлари юз мингларни ташкил этса, хозир уларга гостайбайтер сўзини қўшиб санасангиз, Россиянинг расмий маълумотига қарасангиз уч ярим миллион бўлса, қайдлардан ўтмаган яширин мардикорлар беш миллиондан ортиб кетди. Худди шу пайтда бир икки рус оилалари Россияга кўчиб, улар яхши қўшни бўлганларни бу ёқда маошлар Ўзбекистондан 30 ва 50 баравар кўп экан келинглар, деб телефон қилишган. Ана шундан мардикорлик бошланиб кетди, Россия қолиб кимлар яқин Қозоғистондан иш топишса, кимлар Жанубий Кореягача кетабошладилар.
Уларнинг бирлари ўзига ўнталаб яқинларини тортиб хорижга кетадиган ўзбеклар тариқдай сочилиб, уларни энди ер юзининг истаган мамлакатларидан топасиз, бечора тил билмас бу “соқов” гарангларнинг гала-гала бўлиб яхши маошли иш қидириб юрганини кўрасиз.
“Ўтган бир Олий мажлис” сессиясида Каримов нутқида Ўзбекистонимизни жаҳон теннисининг марказига айлантирамиз, деб миллатга хеч кераксиз ва хеч ким ҳам ўйнамайдиган теннис ўйинини мақтаб кетади.
Ха керак бўлса Каримовнинг сўзи қонун, бундай ўйин учун мамлакат бюджетидан катта маблағ ажратилиб, унинг етмай қолган қисми ўша ер ҳокимлари бўйнига юкланди.
150 га яқин районларда ўртача, 12 вилоят марказларида йирик теннис кортлари тез қад кўтарди, уларга хориждан керакли афзаллар харид қилиниб, жихозланди.
Ўша сессияда баъзи депутатлар оғизларини жуфтладилару улар яна қўрқиб, атрофдаги қарсак чалаётганларга у ҳам қўшила кетди.
Хозир қарасангиз, тиқилинч байрамгача қуриб битиринглар деган буйруқни аранг бажарган ҳокимларнинг тез ва сифатсиз қурдирган бу иншоотларнинг ўтиргичларини одамлар бузиб қишда газ свет йўқлигидан совуқдан ўлмай қолиш учун ёқиб юбормоқдалар.
Бу қимматга тушган теннис кортларнинг цементлари ёрилиб, ғиштлари ўғирланган уларнинг ҳаммаси Ислом акасини кутиб, шўра босиб қақшаб ётибди.
Айтиб тугалмайдиган Каримовнинг ўз атрофида фойдали ва зарур ишларни қилиш ўрнига, яна ўша вақтда ҳокимларга ишларини тўхтатиб, уларни теннис ёки футбол ўйини ўтказишга мажбур қилинганига нима дейсиз.
Камида минг тамошабин йиғиш ташвишида қолган ҳокимлар мактаб ўқувчиларигача келтириб, ўртага ҳоким, директор ва раис каби раҳбарларнинг тушиб, улар қоринларни селкиллатиб куйиб пишиб теннис ёки футбол ўйнашга мажбур қилинган, Каримовнинг бундай ғаройиб буйруқларига сиз нима дейсиз, бу буйруқлардан “ВАТАН ХОИНИ”нинг ҳиди келмаётирми?
Эртани мақтаб, маърифатдан шўнғиб, маданиятдан чиқадиган Каримовнинг нутқлари ўн минут матн ўқиса, ярим соат ўз фирларидан зерикарли эркин темага ўтиб, ора чора зални ўзича кулдирган ҳам бўларди.
Зериккан депутатларнинг кўплари хурракни бошлаб чуқур уйқуга чўмганда қарсаклар пасайса: “ҚАНИ ҚАРСАҚҚ”лар деб, уйқудаги депутатларни ёнидагилар туртиб уйғотишар ва яна қарсаклар жонланиб кетар эди. Бундай қарсакни сўраб чалдирган арбобни ҳам дунёда излаб тополмасангиз ҳам, Каримовнинг барибир у ўзича зўр ораторманда, деб қўяберадиган одати хам яхши кўриниб турар эди.
Бундай етти иқлимдан изласанг топилмас “ўзи камёб, гуноҳлари қоп-қоп, адолат десанг Московдан топ”шахсни елкасига миндириб унинг айтганларини қиладиган, муқаддас қуръонимиз ва Ҳаёт қомусимизни ушлаб, уни ўпиб туриб ичган қасамларни бажармайдиган қасамхўрни худо ҳам ва унинг бандалари ҳам зинҳор кечириши керакмас, билиб қўйинг бу кунларга яқин қолди.
Барибир Каримов қанча ёмон бўлса афсус, орамизда уни инсон деб отасини ота, Каримовни отажоним дейдииганлардан бири бултур Каримовга 1000 долларга кумуш тож ясаттиради. Намангандан ярим минг чақиримдан ногиронлар аравасига ўтириб ўғлига сурдириб, тожни ўз қули билан кийдириб ўғлига: подшомиз қутли бўлсин, десам отажонимиз остимизга биттадан иккита “Нексияни” мукофотга беради, деб ўйлаганлар.
Лекин Каримов 20 йил ичида бирор шикоятчини ўз хузурига қўйиб суҳбатлашмаган юртбоши ота болаларни ўз хузурига қўйиш у ёқда турсин уларни миршабларига айтиб қувиб солинган.
Ўз доҳи отажонларининг ёлғонларига лақиллаб, бу халқимизда падари бузрукворини Каримовдек ёвузга адаштирадиган нодонларнинг ҳали хам кўп эканига ҳайронлар..
Ёдгор Турлибеков АҚШ