O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ББС: ЎХҲнинг вебсаҳифасига ҳужум қилинди

ББС: ЎХҲнинг вебсаҳифасига ҳужум қилинди
229 views
29 March 2013 - 16:51

Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг веб саҳифаси хакерлар ҳужумига учраган.

[soundcloud id=’85473708′ color=’#B8240D’]

Хакерлик ҳужуми Ҳаракат Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг юрак хуружини бошдан кечиргани ҳақида хабар тарқатишидан роппа-роса бир ҳафта ўтиб юз берган.

Ўтган йили ҳам мухолифат сайти хакерлар ҳужумига учраганди.

130329122414_hacked_304x171_none_nocredit“Аслида биз бундай ҳужумларни кутаётгандик. Ҳар доим сайтимизда сенсацион, фош қилувчи материал чиқиши билан, Ўзбекистон тарафидан дея тахмин қилинади доим, мана шу турдаги жавоблар бўлиб келди. Бирон бир сиёсий жавоб эмас ёки очиқ тарздаги баёнот, тушунтириш эмас, мана шундай шаклдаги жавоблар бўлиб келган”, дейди ҳаракат сўзчиси Камолиддин Йўлдош.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаоллари ҳаракат вебсаҳифаси ҳужумдан зиён кўрмаганини айтишади.

“Бу хакед деган расм бош саҳифада очилади. Аммо, ичкаридаги мақолаларни улар синдира олмаган. Сайтимиз уч тилда ёритилади. Русча, туркча саҳифамизга ҳеч қандай мудохала қилишолмаган”, дея қўшимча қилади Камолиддин Йўлдош.

ЎХҲ ўз сайтига уюштирилган хакер ҳужуми ортида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик турганини даъво қилади.

“Чунки, кимга керак бу сафарбарлик ва ким бундан манфаатдор бўлиши мумкин ва энг муҳими, бу ердаги маълумотларнинг айланмаслиги кимга зарур бўлиб қолди? Айнан Ўзбекистон президентининг юрак хуружига дахлдор маълумотлар чиққанидан кейин нима учун саросима бошланди, бу энди тушунарли бўлса керак”, дейди Ўзбекистон Халқ Ҳаракати воизи.

 bbc.co.uk/uzbek