Биз илгари Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Канада бўлими Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнатига оид қисқаметражли ҳужжатли фильм ишлаб чиққанини хабар қилгандик. Бу фильм инглизча субтитр билан видео-мурожаат сифатида “Канада, ўзбек пахтасига Йўқ дегин!” ( “Canada, Say No to Uzbek Cotton!” ) сарлавҳаси билан Канада расмий органлари ва савдо ташкилотларига юборилганди. Бу акциядан кўзланган мақсад қуйидагилар эди:
– Канададаги ҳукумат ва савдо структураларини Ўзбекистонда болалар пахта қуллигидан огоҳ этиш;
– Уларни токи Ўзбекистонда болалар меҳнати мажбурий тарзда пахта майдонларида экплуатация қилиниши тўхтатилмас экан, ўзбек пахтасига қўйилган халқаро бойкотга қўшилишга даъват этиш.
Биз Канада Халқаро Тараққиёти Агентлиги Вазири Беверли Ода хонимдан расмий жавоб олдик ва унинг таржима қилинган нусхасини эътиборларингизга ҳавола этамиз. Мазкур матннинг асл вариантини қуйироқда ўқишингиз мумкин.
Шунингдек, бу бизнинг Канада ҳукуматидан олганимиз биринчи расмий муносабат эмаслигини инобатга олиб, бундай усулнинг иш беришига ишондик ва ўз навбатида Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг (ЎХҲ) бошқа мамлакатлардаги бўлимларига ўзингиз яшаб турган мамлакат ҳукуматларига шу каби мурожаатлар йўллашни маслаҳат берамиз. Ишончимиз комилки, бу сингари акцияларнинг олиб борилиши Каримов режимига нисбатан халқаро майдонда ҳукуматлар босимининг кучайишига олиб келади.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Канада бўлими
* * *
3 апрель 2012 йил
Кимга: Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Канада бўлимига
Кимдан: Канада Халқаро Тараққиёт Агентлиги вазири ҳурматли Беверли Ода хонимдан.
Ўзбекистондаги болалар меҳнатига оид юборган маълумотларингиз учун Сизга ўз миннадорлигимни билдираман. Канада Халқаро Тараққиёт Агентлиги 2009 йилгача Марказий Осиёда фаолият кўрсатди, кейинчалик бизнинг у ердаги кўмак дастурларимиз дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларига аҳамият қаратиш учун ёпилганди. Сиз ўз фильмингизда намойиш этаётган муаммолар Канаданинг бошқа департаментлари томонидан ўрганилмоқда.
Инсон ҳақларининг бузилиши муаммолари Ташқи Ишлар Вазирлиги ваколатига киришини ҳисобга олиб, сизнинг жўнатмангиз нусхаларини ҳурматли Жон Бэрд жанобларига танишиб чиқишлари учун юборишга жазм этдим.
Ўзбекистондаги болалар манфаатини кўзлаганингиз учун Сизга яна бир бор ўз миннадорлигимни билдираман.
Чуқур эҳтиром ила,
Ҳурматлик Беверли Ода
Нусхалари Тай Шўроси ва парламент аъзоси, парламент аъзоси Ҳурматли Жон Бэрдга юборилди.
* * *
April 3, 2012
To: Canadian branch of People’s Movement of Uzbekistan
From: The Honourable Beverley J. Oda, Minister of Canadian International Development Agency
Thank you for your message regarding child labour in Uzbekistan.
The Canadian International Development Agency worked in the region of Central Asia until 2009, but stopped supporting bilateral programming in Uzbekistan in order to focus on poorer nations and regions around the world.
The conditions pointed out in the video link you provided highlight areas of concern that are the responsibility of other Government of Canada departments. Since the issue of human rights abuse falls under the purview of the Minister of Foreign Affairs, I have taken the liberty of forwarding a copy of your correspondence to the Honourable John Baird for his consideration.
Thank you once again for your interest in child welfare in Uzbekistan.
Sincerely,
Hon. Beverley J. Oda
c.c.: The Honourable John Baird, P.C., M.P.