O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎХҲНИНГ ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 20 ЙИЛЛИГИ ХУСУСИДА БАЁНОТИ

1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Жумҳуриятнинг Олий Кенгаши депутатлари Мустақиллик Декларациясини тантанали равишда эълон қилдилар. Бу буюк тарихий воқеа эди.

ЎХҲНИНГ ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 20 ЙИЛЛИГИ ХУСУСИДА БАЁНОТИ
523 views
08 August 2011 - 6:57

1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Жумҳуриятнинг Олий Кенгаши депутатлари Мустақиллик Декларациясини тантанали равишда эълон қилдилар. Бу буюк тарихий воқеа эди.

Аммо Москва томонидан Ўзбекистон ҳукуматига раҳбарликка тайинланган Ислом Каримов 1991й.17 март куни ўзининг Москвага содиқлигини кўрсатиш учун СССР референдумида Ўзбекистон халқини мустақилликка қарши, Совет Иттифоқи таркибида қолишга овоз беришини талаб қилди.

Бир йил сўнгра эса СССР нинг пароканда бўлаётганини кўрган Ислом Каримов шоша пиша 1991 й.1 сентябрда Ўзбекистон мустақиллигини такрор эълон қилди.

Бу мунофиқона тадбир аслида халқнинг Мустақиллиги эмас, балки мустабид тузумнинг давлатимиз устидан ўрнатган мустақил ҳукмронлиги куни бўлди.

Ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун Ислом Каримов ҳукумати дарҳол халққа қарши, унинг мустақиллиги ва озодлиги учун курашганларга қарши кенг кўламли давлат террорини бошлаб юборди. Мана. 20 йилдирки Каримов режими бу террор сиёсатини давом эттирмоқда.

Бугун Ўзбекистонда халқ ўз мустақиллигини байрам қилаётгани йўқ.

Бугун мустабид тузум ўз ҳокимиятининг – диктатура ҳукмронлигининг 20 йиллигини байрам қилмоқда.Бунга қарши турган барча ҳур фикрли инсонлар бу зўравон ҳукуматга қарши шундай деб ҳайқиради:

ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА! ЯШАСИН ОЗОДЛИК ВА ҲУРРИЯТ!

КИШАНЛАРНИ УЛОҚТИР, ЖОН ЎЗБЕКИСТОН!