ЎХҲ сайти бу мақолани эълон қиладими йўқми, ҳар қалай ёзилгани фойдага қолар.
Инсоният яралибдики ҳар тараф, гуруҳ, жамоа ўз ҳуқуқ манфаатини ҳимоялаган, манфаати учун мунозара-музокара қилган. Қиёсан ҳар бир илмий кашфиётлар-у, ижодий бадиий санъат дурдоналари ҳам дастлаб кескин бахс-мунозараларга бой бўлган.
Жумладан мухолиф сиёсий партияларда ўзининг ички ва ташқи бахс-мунозаралари бўлади.Кези келса у қай бир тарздадир ўз-ўзига ҳам мухолиф бўлиб қолади.
Баъзида одамлар менга “сени яхши тушунаман” ёки “феълингни биламан” деганларида уларга “Баъзида ўзимни тушунмай, ўзим билан ўзим келишолмайман-у сен нимани билардинг”.деган жавоб қиламан.
“ЭРК” фаоли Нуриддин Жуманиёзовдан эълон қилган мақолаларим ҳақида фикр билдиришини сўраганимда у “ҳамма мақолаларингиз бир хилда текис ва силлиқ” деб “нархлади”.
Мақолалардан у қониқанми йўқми англай олмадим-ку,лекин ёзганларимнинг бари “бир хилда текис ва силлиқ” бўлса,унда ёзганларим “конъюктурщик”нинг иши бўлади.
Санъат,бадиий адабиётда «конъюктурщик» ибораси,тилимизда “оригинал асар эмас қайсидир оригинал асарга қиёсан хира ўхшаш саёз нарса” дегани.
Бу термин ҳаётда шахсга қарата ҳам қўлланилади.Аммо бунда у мутлақо бошқа маънога эга.
“Конъюктурщик” бу – аҳволга қараб иш тутадиган тутуриқсиз,принципсиз ;тарозининг палласи оққан томонга оғадиган устомон маънони англатади..
Шааърий тилда бундайларни соддагина – мунофиқ дейилади.
Агар-ки ЎХҲ мамлакат ичкариси ва ташқарисида ўз ҳукуматини таъсис этган экан,унда таъсис этилган ҳукуматда ўзига нисбатан мухолиф жамоа бўлиши-ям керак эмасми?
“Мухолиф Ҳаракат ичида мухолиф бўлиши ҳаракатни пароканда қилади” – деган хулоса чиқармай,хотиржам ўйлаб кўрайлик.
Мухими мухолифнинг айнан ўз мухолифи қандай бўлишида.Назаримда ЎХҲнинг ички мухолифи албатта либерал бўлиш керак.
Ҳаракат олдига қўйган ҳозирги вазиятдаги бош вазифа.,зулмга қарши кураши,ҳаддан кетган нафратга,нафрат жаҳолатга ўтмаслиги учун ҳам Ҳаракатнинг ўз мухолиф либерали бўлиши шарт.Унинг камоли такомили учун ҳам мухолифнинг ички мухолифи бўлиши керак..
ЎХҲ тарафдорлари қанча бўлса,уларнинг сафига тенг келувчи либерал саф ҳам боринг-ки шунча бўлса ҳаракат ҳеч ютказмайди.
Нима учун бўлажак либералларга жамоа,гурух эмас айнан “саф” деб урғу берябман?
Масала ЎХҲ мақсад-ният қилган амалдаги ҳукуматга қарама-қарши саф тортиб турадиган кун ҳақида кетябди.Албатта ўшанда иқтидордаги давлат ўз хокимиятини сақлаш учун ўз-ўзидан қуролли кучлари билан саф тортади.”Қуролли кураш энг сўнгги чора” деган ЎХҲ ҳам давлат қуролли кучларига қарши говрон ё тўқмоқ ушлаб турмаса керак. “Қуролли кураш энг сўнгги чора” деган вазият юзага келди деганда ҳам,буни олдини олиш учун сўнгги чораларни топиш керак.Ҳар бир нарсани ўз исми билан айтганда “энг сўнгги чора”деб айтилаётган жумла,оддийгина айтганда “уруш,қон тўкиш” дегани.
Либерал – яъни муроса йўлини тутувчи куч эса,ўша “сўнгги чора” келган кун ҳукумат ва ЎХҲ ўртасида кесувчи саф бўлиб ўртани чизиб туриши керак.
Бу маъсулиятни бўйнига олганларнинг ягона мақсади қандай бўлмасин иккала тарафнинг “сўнгги чораси”га йўл қўймаслик.
Тўғри ўша вазият келганда музокара,тинчлик билан хал қилиш муаммоси қарама қарши икки тарафдан ҳам қўйилади.Лекин бунинг учун ўша кунгача либераллар ҳам куч сифатида етилиб бориши керак.
Ҳукумат “ола-а,ЎХҲ дегани ўзи четга қочган бир ҳовучгина омадсиз аламзада кўтон йириб чиранидиганлар-у,яна нимасига либерал мухолиф жалб қилади?”-дейиши табиий.
Ҳукумат ночор турмушнинг кун сайин аянчли тус олаётганини, социал турмуш оҳир-оқибат чидаб бўлмас фожеага айланиши реаллигини,”халқ бунақа ҳаётдан тўйдик,отса-ота қолсин” деб кўчага чиқиш фикрига бир-кунмас бир кун келишини ҳисобга олиши керак.
Бундан ташқари Россиями,Америками ё бошқа қудратли давлатлардан бири ҳеч зоғ кутмаганда ЎХҲни қўллаб юборса нима бўлади?ЎХҲга “исломий радикал”лар деганга ўхшаш сохта нисбат ёрлиқлар елимлаб туфлаб минг ёпиштирилмасин,дунёнинг тусланиб ўйновчи сиёсат нишаби тўсатдан давлатга ашаддий қарши кетиб қолмайди деб ким айта олади?
Бундан ташқари бора-бора бу мудҳиш вазиятлар саройнинг ички зиддиятлари-ю,бир-бирига панд беришлар давлат тўнтариши учун фитна уюштиришга етарли асос бўлмай қоладими?
Давлат учун ҳам ҳозирги кун вазиятида ярим қўғирчоқ,ярим мухолиф бўлса-да либерал партия зарур.Афсус хатто ярим қўғирчоқ мухолиф либерализмни давлат рахбари хазм қилолмайди.Лекин буни ЎХҲ хазм қилиши керак.Акс холда буларни улардан фарқлаш қийин бўлади.
“Либерал” ҳақидаги таклифга албатта ЎХҲ тарафдорлари қаттиқ эътироз билдирарлар.Айниқса ёш тарафдорлар.Улар таклифдан ранжиб “ Э ака бундай ўйланг-да…Борадиган еримизга етиб келмадикми? Бу қонхўр билан муроса қиладиган нима қолди?Булар қанчадан-қанча тўғрисўз инсонларни қамаб,ҳайвон боласи дош беролмайдиган қийноқларга солиб ўлдириб юборди.Мамлакатни нима аҳволга солди.”Аёллари фохиша,эркаклари қул юрт” дегани яна қанақа бўлади?, биз золим режим билан нимага муроса қилишимиз керак?”деган саволлар билан кўмиб ташлашлари табиий .
Ҳа шунда ҳам муроса қилиш шарт…Токи қон тўкмаслик учун миллиондан чорак имкон бор экан муросага борилади.
Қўлимга қурол олишдан қўрқмайман…Рост…Қурол олишга қодирман.Дадам ўсмирлик давримдан-оқ мени ўзи билан тоғларга ов қилгани олиб кетарди.Овда учаётган каклиг-у, югураётган ёввойи тўнғизларни моҳир мерган каби нишонни бехато уриб қулатарди.Қўшоғиз милтиқдан менга ҳам мунтазам оттириб машқ қилдирарди.Хуллас,ҳар тарафлама жасур эр каби улғайишим учун барча шароитни таъминларди.Агар-ки… Юртга жар солиниб Қирғистонга қўшин киритишга фармон берилса, биринчиларнинг бири бўб қирғизнинг устига от солиб елдириб,қилич ўйнатиб бостириб борардим…Тўқсон биринчи йилги-ёқ Ўш қирғинида ўзбек туққан чақалоқни сўйиб гўшт растасига илган қассоб қирғизни ичини ағдармагунча тинчимасдим.Чунки ундайлар мусулмон ҳам,инсон ҳам эмас.Вахшийларни эса махв этиш керак.
Лекин юртимда одамга қарата отилган ўқ товушини эшитсам безгак тутгандек қалтираб қоламан.”Озодлик”дан ўшанда Андижондаги автомат товушларини эшитиб хушимдан кетай деганман.Кўз ўнгингда халқингга қараб отилган ўқ овозини эшитишдан ҳам аянчли товуш бормикин?
Шу ўринда хазрати Али халифалик қилган даврда “Туя ҳодисаси”ни баён этиш ўринли бўлса керак.
Баҳодирлиги афсоналарга айланган Али ибн Абу Толиб ҳақида шундай ривоят-у иборалар бор.”Хазрати Али кофирни бир урган эдилар белигача ерга кириб кетди”,”Жангда қилич солсалар,силохлари уч қулоч чўзиларди” ёки “Алининг қиличига йўлиққур” деган қарғиш.
Шулар бу зотни тенги йўқ ёвқур эканликларини билдиради.
Фитначиларнинг найрангига алданган Ойша онамиз “Хазрати Усмоннинг қотилларини халифа Али ибн Абу Толиб жазоламагани” учун уларга қарши уруш очадилар ва ўзлари туя миниб жанг майдонига кириб борадилар.Уларнинг тарафларида эса жаннат башорати берилган Зубайр ва Толҳа ҳам бор эдилар.
Бу низони тинчлик йўли билан хал қилишнинг “сўнгги чора”си тугаганди.Уруш муқаррар бўлди.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни оғир юк босди.Бу пайтда дунёда у кишидан кўра ғам-ғуссага ботганроқ одам йўқ эди.
Табиатан жангчи бўлиб туғилган,мушрикларга қарши жангларда ўз жасорати билан дунёни тўлдирган баҳодир жангчи энди оёғи қалтираб,уловига минишга қийналар эди.
Жангда ўзини сувдаги балиқдек ҳис қиладиган,қўрқув нималигини билмайдиган,қиличи билан жанг майдонига достонлар ёзиб ўрганган паҳлавон ўша кун қиличини қўлга олишга қўрқар эди.
Чунки у энди қиличини кўтарса,фақат мусулмонга қарши кўтариши керак эди.
Чунки у энди қилич солса,мусулмон устига солиши керак эди.
Чунки у қиличи билан фақат мусулмонни ўлдириши керак эди.
Аммо улуғлар,ҳар қандай шароитда ҳам улуғлигини қиладилар.Ҳақиқий баҳодирлар ҳар қандай шароитда ҳам баҳодирликларини қиладилар.Яхшилар ҳар қандай шароитда ҳам яхшиликларини қиладилар.
Атрофда қирғин-барот жанг борар эди.Биров билан бировнинг иши йўқ эди.Ҳамма ўзи билан ўзи овора эди.Аммо ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоху анҳугина ўзини ўйламас эди.У киши умматни ўйлар эдилар.Кўпчиликнинг хайрини ўйлар эдилар.Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу атрофларида шиддат билан ўйнаётган қиличлар,санчилаётган найзалар ўрмони ичида,отилаётган камон ўқлари ёмғири остида,сафларнинг орасида тинмасдан :
“Эй Толҳа,менга қара !!! Эй Зубайр,менга қара!!! Менга Толҳани чақиринглар!!! Менга Зубайрни чақиринглар!!!” деб тинмай жар солар эдилар.
Охири бу нидолар нариги тараф бошлиқлари бўлган Толҳа ва Зубайр розияллоҳу анҳумога етиб борди.Улар ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг рўбарўларига чиқдилар.
Шунда бутун вужудини дард-алам ўти ёндираётган ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Толҳа ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳуга қараб,шер каби наъра тортдилар :
: “Эй Толҳа!!!
Ўз аёлингни уйингга беркитиб қўйиб,Расулуллоҳнинг аёлини урушга олиб чиқдингми !? “
Наъра тортиб турган шер ушбу гапларни айтиб бўлиб,бирдан бор овози билан йиғлаб юборди ва кўзёшлари соқолини юва бошлади.Сўнгра Зубарйга юзланиб наъра тортди :
“Сен !!! Эй Зубайр!!!
Эслагин ! Бир куни менинг Расулуллоҳга қараб келаётганимни кўриб,кулган эдинг !
Расулуллоҳ сендан : “Уни яхши кўрасанми, эй Зубайр?” деб сўрадилар.
Сен : “Ҳа”, дединг.
У зот сенга : “ Аммо бир кун келиб,сен унга қарши золим ҳолингда жанг қилурсан”,дедилар.
Шунда ҳазарати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг соф қалбларидан чиққан нидо ҳақиқий иймонгина содир этиши мумкин бўлган мўъжизанинг содир бўлишига сабаб бўлди.Иймон мўъжизаси содир бўлди.
Зубайр розияллоҳу анҳу Али ибн Абу Толиб каррамоллоҳу важҳаҳунинг гапларига жавобан :
“Тўғри! Сен менга эсимдан чиққан нарсани эслатдинг!” дедилар-да,қўлларидаги қилични ерга ташлаб,сафларни ёриб,жанг майдонидан чиқиб кетдилар.У киши билан бир вақтда Толҳа розияллоҳу анҳу ҳам чиқиб кетдилар.
Ўз ижтиҳодлари билан кўпчиликнинг манфаатини кўзлаб қилаётган ишлари нотўғри эканлигини англаган лаҳзада тўғри йўлга қайтган бу икки мард инсонни номардлар ўша куни орқаларидан зарба бериб,номардларча қатл этдилар.
Санжарали Имомов.