O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎХҲ га, “Эрк” демократик партиясида бирлашайлик

ЎХҲ га, “Эрк” демократик партиясида бирлашайлик
41 views
01 July 2013 - 14:19

images (66)Ҳурматли ватандош биродарлар, дўстлар, опа-сингиллар, онахону-отахонлар! Бугунги кунда Ўзбекистон деб аталмиш она ватанимиз узра ноқонуний призидент ҳисобланмиш И.Каримов ҳукмронлиги остида олиб борилаётган ижтимои ҳаётимизда ўта салбийликка ва инқирозга юз тутган сиёсий, ҳамда иқтисодий тангликка, диктатура режимига қарши турган ҳолда, Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига ва “Эрк” демократик партиясига аъзо, тарафдор бўлайлик! Сабаби, ЎХҲ ва “Эрк” демократик партияси томонидан ишлаб чиқилган уставлари шак-шубҳасиз ва тўла-тўкис Ўзбекистон халқининг манфатларига, унинг ижтимоий ҳаётига мос тарзда мукаммал ишланган, шунингдек у тағинда мукаммаллаштирилмоқда.

Қолаверса, ҳақиқат ва адолат учун курашувчилардан ҳам ташкил топган партиядир бу. Бизлар ҳам сизлар каби Ўзбекистон республикасининг ичидаги оддий халқ фуқароларидан ташкил топганмиз.

Азиз биродарлар, халқимизнинг фаровон ижтимои ҳаёти учун курашаётган ЎХҲ ва “Эрк” демократик партияси аъзоларига мадад бўлган ҳолда ва бугунги кунда амалда бўлган Ўзбекистон республикасининг ноқонуний призиденти И.Каримов, ҳамда унинг манфур ва манқурт ялоқхўрларига, қолаверса ўзимизнинг ижтимоий ҳаётимизда ижобийлик акс этмоғи учун ҳам ЎХҲ га, “Эрк” демократик партиясига аъзо бўлайлик, унга тарафдор бўлайлик!

Бу билан бизлар нафақат ЎХҲ га ва “Эрк” демократик партиясига тарафдор, балки призидент, аниқроғи диктатор И.Каримов ва унинг ҳукуматига барҳам беришга бел боғлаган гуруҳга қўшилган бўламиз. Аввало Аллоҳ, кейин ЎХҲ ва “Эрк” демократик партияси бизга, сизларга мададкор бўлсин ва бизу сиз уларга ҳам мададкор бўлайлик! Агарда сизларда ЎХҲ га ва “Эрк” демократик партиясига аъзо бўлмоқликка истак, хоҳишларингиз бўлса мана бу тел рақамларига мурожат этинг.

Тошкент шахридаги телефон ракамлари:
+998909271405. +998901224581. +998917804998

Адолат учун Курашамиз