O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎХҲ Истанбулда пикет ўтказди (видео)

ЎХҲнинг Россия тамсилчиси Фуад Шокирий, Ўзбекистон махсус хизмати қотиллари тарафидан ўз уйи ёнида шаҳид этилганига бугун бир йил тўлди. Шу муносабат билан Ҳаракатимизнинг Истанбулдаги Ўзбекистон Консуллиги ёнида навбатдаги пикетни ўтказдилар.

ЎХҲ Истанбулда пикет ўтказди (видео)
184 views
22 September 2012 - 13:35

ЎХҲ Ахборот Маркази
22 сентябрь 2012 йил

2011 йилнинг 23 сентябрь куни ЎХҲ нинг Россия тамсилчиси Фуад Шокирий бизнинг тахминимизга кўра, Ўзбекистон махсус хизмати қотиллари тарафидан, худди Алишер Соипов ва Обидхон Қорилар каби, ўз уйи ёнида отиб кетилган эди. Сафдошимиз ва дўстимиз Фуаднинг шаҳид бўлганлигига бугун бир йил тўлди.
Шу муносабат билан Ҳаракатимизнинг Туркия бўлими вакиллари “Ўзбеклар бирлиги” жамоат уюшмаси ва Туркиялик бошқа жамоатчи ташкилотларнинг вакиллари иштирокида, Истанбулдаги Ўзбекистон Консуллиги ёнида навбатдаги пикетни ўтказдилар. Пикетга Ҳаракатимиз ва Туркия оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Пикетда сўзга чиққан ЎХҲ Муассислар Мажлисининг аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин ва “Ўзбеклар бирлиги” жамоат уюшмасининг Раиси Адем Чевик Ўзбекистондаги диктатор Каримов тузумининг халқимизга қарши олиб бораётган зулм сиёсати ҳақида тўпланганларга сўзлаб бердилар. Ушбу чиқишларда нотиқлар режимнинг қотилликлари ҳақида алоҳида тўхталдилар.
Шунингдек, пикетда унга қатнашган матбуот ходимларига ЎХҲнинг матбуот билдириши тарқатилди.