O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎХҲ Ўзбекистон телевидениесида. (ЎХҲ кўнгиллилари мактуби)

ЎХҲ Ўзбекистон телевидениесида. (ЎХҲ кўнгиллилари мактуби)
37 views
15 May 2012 - 9:01

Ўзбекистон расмий ОАВ Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини Каримов режими учун таҳдид солаётганини тан олди! Таҳририятимизга келган бир мактубни эътиборингизга таҳрирсиз эълон қилмоқдамиз. Ассалому Алайкум Хурматли…!!! Мураккаб ва машақатли ишларда толиқмай юрибсизларми. Сизга ғарибона фикр алмашишдан бошим осмонга етди.
Билмадим хабардормисиз ёки йўқми 15 май куни Ўзбекистон телеканалида Ватангадолар филми намойиш этилади (МТРК.УЗ сайтидан тамоша қилсангиз бўлади) У филм Ўзбекистон Xалқ Харакатига бағишланган. Унда Харакат аьзоларини радикал исломий терористлар ва жиноятчи гурух сифатида айбловлар қўйилиб ёмон отлиқ қилиш арафасида турибтилар. Бундан Биз икки xулосага келдик:

1. Харакат тузилгандан бери Хукумат эътиборига тушган
2. Харакатга қарши хар қандайусул ва чора жумладан информатсион усуллар билан курашилиб келинмоқда.

Хурматли…. ака, Ўзбекистон Xалқ Харакати тузилганда Биз жуда хам севинган эдик, араб бахори сингари бизнинг ўлкага хам бахор келиади деган умид учқунлари бизда пайдо бўлган эди. Америка, Норвегия, Туркия, Шветсия ва Канада сингари мамлакатларда ўтказилган намойишлар худди тоза хаво сингари ўпкаларимизга кирган эди. Тез кунда тадбирлар Россиа кейинчалик эса Ўзбекистонда бошлаб кетади шунга харакат кетаяпти, харакат ҳақиқий Xалқ Харакатига айланади деган қаттиқ умидда эдик. Кейин эса Фуад Шокирий ўлдирилди ва Андижончилар харакатдан чиқиб кетишди. Ўшанда Жаноб А.нинг мақоласини ўқиб ажабландим унда харакат муаффақиятга эришадими йўқми Аллох билади деган тушкин кайфиатлар бор (Аслида бу тушкун кайфият эмас чунки бутун ишларнинг натижаси Аллоҳнинг ирордасига боғлиқ бўлади.). Биламан бу жуда оғир вазиат ва сизларга хам моддий хам манавий осон эмас. Лекин бундай қилиш лозим деб билмайман.
Мана 22 йил боптики Каримов тузуми мамлкатни окупатси қилиб олган ва xеч кимга бериш нияти йўқ!!! Кўчаларда эса бодринг рангли ментлар тиқилиб ётибди. Корупсиа мисли кўрилмаган даражаларга етиб келган. Хамма ёқда пораxўрлик авж олган! Xалқ эса келадиган нуқтага етиб келганига анча бўлди. Нарx наво анчадан бери бунақа балан кўринишга келмаган еди. Бу замонда фақат кулиб мазза қилиб яшаётканлар амалдор ва уларнинг яқинлари ва маддохларидир. Бундан сизлар хабардорсизлар 2010 йилда биргина Агробанк Давлат Аксиадорлик банкидан 285 миллиард сом камомад чиққан Сиз буни бир тасаввур қилинга шунча пул давлат xазинасидан ўғирланган.
Шу муносабати билан Сиздан руxсат сўраган холда ўз фикр мулохазаларимни билдириб ўтсам:
Хукумат сизларга очиқчасига ва яширин холда информатсион уруш олиб боряпти. Уларнинг асосий урғу бераёткан ёқлари эса бу Харакатни Исломийлашда айбловидир. Бу кимсалар хокимиятга келсалар хамма аёлни паранжига ўрайди, давлат еса шариат асосида ишлайдилар деган фикр олга сурилмоқда ва бу уларнинг қўлидан хақиқатни айтканда яxши келаяпти. Сиз ва харакат азолари сафингизга ёшларни (ўз мустақил фикрга эга бўлган) кўпроқ олиши зарур! Харакат бирлаштирувчи куч бўлиб Дин мавзусидан четроқ бўлиши даркор. Чунки Харакатнинг асосий мақсади диктатурани йўқотиб ўрнига эркин демократик жамиат қуришдир. Дин мавзуси жуда шаxсий мавзудир. Ман Мусулмонман ва Мусулмонлигимдан Фаxрланаман. Лекин ман шуни биламанки динда мажбурлаш йўқ. Бу Аллохнинг буйругидир. Харакатни мавзуси еса бутунлай бошқадир. Харакатнинг асосий майдони Ўзбекистон бўлиши Зарур, ва унда янги ва яна янги шаxслар пайдо бўлиши керак. Харакат кун сайин эмас соат сайин ўсиши даркор. Агар пропаганда ишларини кучайтириб (дин мавзусидан қочган холда) унга ёшларни креатив (ижодкор) ёшларни жалб қилган холда иш олиб борилса ишонтириб айтаманки бошқача кўринишга келамиз. Мухолифатда янги юзларни пайдо бўлиши даркордир бу нормал холат. Қанча кўп баxсларда фикрингизни билдирсаларингиз сизлар хақингизда кўплар билади. Бунда хукуматдан ўрнак олса бўлади. Улар бунга жиддий ёндошганлар. Қаранг улар узур ку ўзларини орқаларини химоя қилиш учун нималар қилмаяптилар. Бугун Хукуматдан норози бўлганларнинг фоиз жихати 95 фоиздан ортиқроқдир. Ватанда одноклассники.ру маил агент ва фацебоок интернет сотсиал тармоқлари жудаям авж олган. Шундан самарали фойдаланиш лозимдир. Ман анунда одноклассникида самарали баxс олиб бориб фикримни етказа олдим ва мани фикримга қўшилганлар сони ишонтираманки кам емас эди. Илтимос фикрларимизни хисобга олган холда ўз фикр мулохазаларнингизни билдирсангиз.

Олдин катта рахмат жавобингизни кутиб қоламиз.

Хурмат ила Кўнгиллилар

* * *

Таҳририят: Дарҳақиқат, Ўзбекистон1 каналида бугун 15 май куни Тошкент вақти билан соат 21:40 да Ўзбекистондан ҳижрат этган диний ва сиёсий муҳожирлар тузганЎзбекистон Халқ Ҳаракати ҳақидаги “Ватангадолар” фильми намойиш этилиши эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз,  интернет орқали бу канал www.mtrk.uz сайти орқали ёйин олиб боради.