Шу йилнинг 15 январь куни ЎХҲ Муассислар Мажлисининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ЎХҲ фаолиятини янги босқичга кўтариш масаласи кўриб чиқилди. Ўзбекиcтондаги ижтимоий-сиёсий вазият кундан-кунга таранглашиб бораётгани ва, бунинг оқибатида, Ўзбекистон халқи сўнгги чора сифатида қўзғолонга бош уриши эҳтимоли мавжудлиги, мажлисда атрофлича муҳокама қилинди.
ЎХҲ ўз мақсадларига тинч йўл билан эришишни мақсад қилган бўлса-да, Каримов зулмидан безган халқимиз қўзғолонга қўл урадиган бўлса, биз, албатта, халқимизнинг ёнида бўламиз ва халқнинг бу эркинлик тўлқинланиши ижобий натижа бериши учун бутун имконларимизни сафарбар қиламиз.
Ушбу мақсадда Ҳаракатимиз Муассислар мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин ҳозирлаган “ХАЛҚ ҚЎЗҒОЛОНИГА ҲОЗИР ТУРАЙЛИК” номли рисола матни муҳокама қилинди. Муҳокама натижасида матнга ЎХҲ раҳбарияти тарафидан бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу матнни ЎХҲ матбуот органларида ёритишга ва имкони борича Ўзбекистонда ва хориждаги ҳамюртларимиз орасида кўп нусхада тарқатишга қарор қилинди.
Шунингдек, Мажлисда ЎХҲ Банк ҳисобини очиш масала ҳам кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, ЎХҲ Швецияда 2011 йил октябрь ойида расман рўйхатдан ўтган эди.
ЎХҲ Матбуот Бўлими