O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎХҲ Муассислар Мажлисининг Халқаро Жамоатчиликка Мурожаати

Диктатор Каримов ғайри инсоний режимининг ўз фуқароларига қарши олиб бораётган репрессив сиёсати ЎХҲнинг 2-қурултойи арафасида ва ундан кейин янада авжига чиқди. Ҳозирги кунда ЎХҲга аъзоликда ва варақа тарқатганликда айбланиб Абдурасул Мамараҳимов, Жамолиддин Абдураҳмонов ва Иброҳим Мирзажоновлар МХХ ертўласида қийноққа солиниб, сўроққа тутилаяпти.

ЎХҲ Муассислар Мажлисининг Халқаро Жамоатчиликка Мурожаати
263 views
07 July 2012 - 7:39

Диктатор Каримов ғайри инсоний режимининг  ўз фуқароларига қарши олиб бораётган репрессив сиёсати ЎХҲнинг 2-қурултойи арафасида ва ундан кейин янада авжига чиқди. Ҳозирги кунда  ЎХҲга аъзоликда  ва варақа тарқатганликда айбланиб Абдурасул Мамараҳимов, Жамолиддин Абдураҳмонов ва Иброҳим Мирзажоновлар МХХ ертўласида қийноққа солиниб, сўроққа тутилаяпти.

2011 йил 19 декабрда  Фазлиддин Зайниддинов исмли талаба йигит ЎХҲ варақаларини тарқатганликда айбланиб ҳибсга олинганди. Маълум бўлишича, ҳеч бир асоссиз унга 10 йил қамоқ жазоси берилган.

Шунингдек, куни кеча ЎХҲнинг 2-қурултойида иштирок этган “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси Ҳайитбой Ёқубов,  “Озод деҳқонлар” партияси собиқ раисаси Нигора  Ҳидоятова ва бошқалар терговга чақирилаяпти. Биз Каримов режимининг бу ҳатти-ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон ратификация қилган қатор халқаро қонун нормаларига зид, деб ҳисоблаймиз.

ЎХҲ Муассислар Мажлиси БМТ ва Оврупо Иттифоқи раҳбариятини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларни, И.Каримов режимининг инсон ҳуқуқларини вахшийларча топтаб, бегунох инсонларни қийноққа солишига бефарқ қарамасликка чақиради.

ЎХҲ Муассислар Мажлиси
6 июль 2012 йил.