2013 йилнинг 19 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 12-00 да ЎХҲ нинг фаол аъзоси Нураддин Джуманиёзов Райимберганович, Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳибсга олинган…
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 135- моддаси (одам савдоси билан шуғулланиш) айби қўйилмоқда. Шайҳонтоҳур тумани ИИБ ходими ўзини, “Комил” деб таништирган шаҳснинг сўзига қараганда: “Нураддин Джуманиязов Райимберганович- Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 135-моддаси бўйича жиноят содир этган. Яъни, иккита фуқарони Қозоғистон Республикасига олиб бориб, ишлатган. Бироқ иш ҳаққини бермаган. Ҳозир шу фуқаролардан бизга ариза ва шикоятлар келиб тушган. Шу шикоятлар бўйича тергов ишларини олиб бормоқдамиз. Агар шикоятда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топса, унда у кишига нисбатан, Ўзбекистон Республикасининг ЖПК ва ЖК га тегишли моддаларига мувофиқ, жиноий чоралар кўрилади…
Ҳафсизлик нуқтайи-назаридан биз фуқаро Нураддин Джуманиёзов Райимбергановичнинг қўлларидан, “тилхат” олганмиз ва вақтинчалик ҳисбда сақлаш мақсадида, ажрим чиқарганмиз. Шу ажрим бўйича, Тошкент шаҳар “Тоштурьма”сида сақланмоқда. “Ажрим”дан бир нусҳа, Нураддин Джуманиёзовга берилган. У киши давлат томонидан адвокат ҳимоясида. Ўша адвокат ҳозирги кунда, “ жиноий иш”да қатнашмоқда. Адвокатнинг фамилияси ва исмини айтолмайман…
Кунларнинг совуқлиги туфайли, кечки вақтларда у кишини уйларига кузатиб келмоқдамиз. У киши вақтинча истъқомат қилаётган уй ҳам, ўзларига тегишли эмас экан. “Ижара”да турар экан…”
Р.S. Баъзи бир манбаларнинг бизга берган маълумотларига кўра, Нураддин Джуманиёзовнинг ҳибсга олиниши учун, “фуқаролар”дан ариза ташкиллаштирган шахс ўзини мухолифат аъзоси деб юрган Абдулло Тожибой ўғли амалга оширгани маълум бўлди. Маълумки, Абдулло Тожибой ўғли Президентликка номзодини қўйиш илинжида 2011 йилда ЭРК партиясига аъзо бўлган эди, ва ЭРК партиясига молиявий ёрдам уюштираман деб, партия котиби Отанзар Орифдан 2.500 АҚШ доллари олган. Аммо қайтариб бермаган. Бу қарзни қайтариб беришни талаб қилган партия фаоллари, жумладан Н. Жуманиёзовга “сизларни қаматаман” деб таҳдид қилган, бунга кўпчилик гувоҳ бўлган. Мана, ниҳоят унинг “доноси” билан Жуманиёзов қамоққа ташланди..
ФЕРУЗБЕК.