Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Президент Ислом Каримовнинг Москвага сафари муносабати билан Россия раҳбариятига мурожаат эълон қилган.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати баёнотида айтилишича, Ўзбекистондаги Ислом Каримов хукумати қонуний эмас, бу ҳукумат ўзбек халқининг миллий иродасини ифодаламайди.
“Россия ҳукуматини ушбу диктатурани ҳеч бир шаклда қўллаб қувватламасликка, аксинча халқаро сиёсатдаги таъсиридан фойдаланиб, ушбу диктатуранинг тугатилишига ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз”, дейилади Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг веб-сайтида эълон қилган баёнотида.
Айни пайтда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Кремл раҳбариятини Президент Каримов билан музокаралар пайти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари қўпол поймол этилаётгани масаласини кун тартибига қўйишга чақиради.
Халқаро ташкилотлар Россия раҳбариятининг ўзини инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб келади.
Шу кеча-кундузда АҚШ билан Россия ўртасида Магнитский ва аксилмагнитский рўйхатлари можароси юзага чиққан.
Шундай бир пайтда Владимир Путин ҳукуматидан Ўзбекистондаги инсон ҳақлари масаласи музокаралар мавзусига айлантирилишини кутиш мумкинми?
Би-би-си ушбу савол билан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати етакчиларидан бири Намоз Нормўминга мурожаат этди.
[soundcloud id=’88114289′ color=’#B8240D’]