O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎХҲ хайрихоҳидан мактуб

ЎХҲ хайрихоҳидан мактуб
37 views
10 February 2012 - 14:33

Ассалому алайкум ҳурматли ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲАРАКАТИ аъзолари. Менинг
исмим Беҳруз. Мен Тошкент шаҳрида туғилиб, ўсганман. Ота онам мени
халол мехнат килиб, ҳакикатгуй бўлгин, деб тарбиялашган. Лекин
Ўзбекистондаги тузум аксинча мени дунёқарашимга бутгул зид
бўлиб, Каримов айғокчилари, яъни милиция ва снб хизматчилари томонидан
менга нисбатан килинган давомий тақиб , зўравонлик, қийнов ва ҳар хил
туҳмат ва бўҳтонлар сабабли Ўзбекистондан чикиб кетишга мажбур бўлдим.
Хозирги кунда УВКБ ООН мени паноҳ қидирувчи шахc ҳисобига олган (лицо,
ищущее убежище ). Аммо менга ўхшаган ватандошларимиз айтишларича
аризаларни кўриб чикишга жуда узок вақт кетар экан. Агар бу ерда узоқ
вақт бўлишга туғри келса бекор ўтирмасдан қонхур, иймонсиз ва порахўр
диктатор Каримов тузумига ва унинг малайларига қарши курашишни
истардим.Чунки улар мени соғлигим ва ҳаётимга жуда куп салбий зарар
етказишди. Ўзбекистонда ва унинг қамокхоналарида мендан баттар ҳаёти
хонавайрон бўли,б дардини кимга айтишни билмайдиган ожиз
кишилар, уларнинг кон йиғлаб утирган ота-оналари ва чиркираб колган
фарзандлари минг-минглаб бор. Шунинг учун охирги нафасимгача бу қонхўр
тузумга карши курашишни аҳд килдим.Сизларни харакатингизни интернетдан
билиб сизларга ёзишни қарор килдим. Иложи бўлса сизларнинг
маслахатларингиз керак ёки сизлар билан фикр алмашишни хоҳлардим.
Хафсизликни ўйлаб ўзим хақимда тўлик маълумот ёзмадим. Чунки
Ўзбекистонда оилам ва ота-онам қолишган. Каримов айғокчилари шу
ерларда хам изғиб юрган булса ажаб эмас. Учинчи давлатга чикиб
кетмагунимча хавотирдаман.

Сизларга ҳурмат билан Бехруз.