Менинг бу мурожаатим нафақат ЎХҲ чиларга, балки бутун халқимизгадир.
Наҳотки, биз яъни Ўзбекистондаги ўттиз миллион ўзбек халқи Каримовнинг сиёсий режимига қаттиқ туриб кураша олмасак? Нима халқимиз шу даражада қўрқоқ ва лоқайдми? Ўтмиш тарихимиздаги буюк халқнинг фидоий инсонлари шўролар замонида ҳам, ундан олдин ҳам халқимизнинг бугуни ва эртанги келажаги учун ўз меҳнати ила жонларини фидо этганлар. Мана шунинг эвазига мамлакатимиз 1991 йилда мустақилликка эришди, лекин афсуслар бўлсинким халкимиз ёмғирдан қутилиб дўлга тутилди.
Мана 22 йилдирки шу режим остида яшаб келмоқдамиз. Наҳотки, биз шу заилда кўр-кўрона яшашни давом эттирсак? Ахир келажакдаги тарихимизга ва авлодларимизга кандай ном билан жавоб колдирамиз? Наҳотк,и биз мана шундай зулмга ва салбий иллатларга қарши курашишимиз туғрисида ҳеч ҳам ўйлаб кўрмасак ва буларга қарши курашимизни амалга оширмасак. У ҳолда биз буюк келажак туғрисида орзу килиб ўйламасак ҳам ва оғзимизни тўлдириб бонг уриб гапирмасак ҳам бўлаверади!
Халк Фарзанди
20.05.2013



Каримов журналист Паҳлавон Содиқни урганми?
Ўзбекистондаги расмий газета Муҳаммад Солиҳ ҳақида катта мақола чоп этди
Шуҳрат Бобожон: Танқид бўлмаган жойда
Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди