O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎХҲ Ўзбекистон ичкарисида яна фаоллашганини айтмоқда

ЎХҲ Ўзбекистон ичкарисида яна фаоллашганини айтмоқда
281 views
17 October 2012 - 13:25

Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) маълум қилишича, ҳаракатнинг Ўзбекистон ичкарисидаги фаоллари сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Тошкентнинг Алгоритм мавзесида ҳаракат варақаларини тарқатганлар.

ЎХҲ тарқатган хабарга кўра, “варақаларда учта мавзу: режимга мухолифатда бўлган Фаоллар – Фуад Шокирий ва Обидхон Назаровга қилинган суиқасд ортида Ўзбекистон хавфсизлик кучлари тургани ҳақидаги маълумотнома, Мустақиллик учун курашган шахслар яъни, Мустақилликнинг ҳақиқий қаҳрамонлари” ҳақидаги мақолалар ўрин олган.

Хабарда таъкидланишича, ҳаммаси бўлиб 600 дона варақа баланд қаватли уйлар ичи ва йўлакларига ташлаб кетилган.

Ҳаракат варақаларнинг бор-йўғи 600 нусхада тарқатилишини “репрессив режим имконият бермаётган ва шаҳар кўчаларини кечаю-кундуз” қўриқлаётгани билан изоҳлаган.

Ўтган йил май ойида Берлинда асос солинган ЎХҲ Ўзбекистондаги мавжуд сиёсий тузумни тинч йўл билан алмаштиришни асосий мақсад қилиб олган.

Шу йил баҳорида ЎХҲнинг “Чўлпон” номли ёшлар қаноти фаоллари Тошкентнинг Юнусобод мавзесида жойлашган “Мегапланет” тижорат маркази ўнгида автомобил ва таксиларнинг ойналарига ҳаракатнинг “Эркин юрт” газетасининг навбатдаги сонини ёпиштирибкетган эдилар.

Ҳаракат муассислар мажлисининг аъзоси Муҳаммадсолиҳ А. Би-би-си билан суҳбатда ЎХҲ Ўзбекистоннинг турли минтақаларида “бир-биридан мустақил” бўлимларини ташкил этишга муваффақ бўлганини айтади.

 

bbc.co.uk/uzbek