Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати МТС-Ўзбекистон бренди остида ишлаган “Ўздунробита” ширкатининг ёпилишидан ташвиш билдирди.
16 август кунги баёнотида мухолифат гуруҳи 10 миллионга яқин ўзбекистонликка сифатли хизмат кўрсатиб келган МТС-Ўзбекистоннинг “ҳукумат томонидан тортиб олиниши мисли кўрилмаган ҳодиса” бўлгани ва ширкатнинг тўрт ходими “режим ертўлаларида” қийноққа солинаётганидан хавотир билдирди.
Бундан аввал ҳам иқтидордаги режим хорижий ширкатларни тортиб олгани эслатилган баёнотда “10 миллион кишининг алоқа воситасидан маҳрум қилиниши Ўзбекистонни технологик жиҳатдан ўйнлаб йилга ортга ташлайди”, дейилади.
17 июл куни фаолияти тўхтатилган “Ўздунробита” ширкати шу ҳафта бошида Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан лицензисясидан тўла маҳрум қилинди.
Тўлалигича Россиянинг МТС ширкатига тегишли бўлган “Ўздунробита” Ўзбекистондаги энг йирик мобил алоқа оператори бўлган ва 9,5 миллион абонентга ҳизмат кўрсатган.