O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎХҲ 2-Қурултойининг иккинчи куни

ЎХҲ 2-Қурултойининг иккинчи куни
138 views
30 June 2012 - 14:35

Бугун 30 июнь шанба куни ЎХҲнинг 2-Қурултойи ўз ишини давом эттирди. Кун тартибида Қурултойда иштирок этаётган ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди ва Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий вазият ҳақида Қурултой иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазаларани баён қилдилар.

Бугунги кун тартибидаги матбуот анжуманида Озодлик ва Би-Би-Си радиолари ўзбек, қозоқ, қирғиз хизмати ходимлари, Туркия ва Европа давлатлари матбуот вакиллари қатнашдилар. Уларнинг саволларига ЎХҲ ММ Раиси Муҳаммад Солиҳ, ММ аъзолари Намоз Нормўмин ва Муҳаммадсолиҳ А., Ҳаракат вакиллари Абдулла Абдураззоқ ва Тоғбой Абдураззоқов жавоб бердилар. Матбуот анжумани “Озодлик” радиоси журналистларининг сайъ-ҳаракатлари билан интернет воситалари орқали дунё жамоатчилига ва Ўзбекистон жамаотчилигига жонли тарзда тўғридан-тўғри ёйинланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича ЎХҲ раҳбарияти билан бирга Қурултойга ташриф буюрган меҳмонлар ҳам сўзга чиқдилар. Улар орасида Туркиялик ёзувчи Фарук Кўсе, АҚШдан проф. Питер Синнот, Русиялик Ислом мутафаккири Ҳайдар Жамол, сиёсатшунос тадқиқотчи Камолиддин Раббимов, мустақил журналист Исмат Хушев ва бошқалар бор эди.

Айтиш керакки, матбуот анжумани ошкоралик, турли фикрларнинг тўқнашуви, шу билан бирга бу фикрларга ўзаро ҳурмат руҳида ўтди.

Қурултойнинг иккинчи куни хотимасида ЎХҲ 2-Қурултойнинг қарори қабул қилинди. Шу билан Қурултой ўз ишини якунлади.

 

ЎХҲ Матбуот Хизмати
Прага
30 июнь 2012 йил