ҒУЛОМ ФАТҲИДДИН
Умр
Умр – Ҳақ тилсими, сирдир ўзгача,
Туғилишдан – қабр деган сўзгача;
Ўша илк бешикдан тобутга қадар, –
Ким яшар хон тахлид, кимдир – дарбадар.
Кимдир шу лаҳзани, афсус, кул қилар,
Кимдир, шу ларзани боқий гул қилар.
Кимдир шоҳ қилади унга сабрини,
Ким тавқи лаънатга кўмар қабрини.
Фақат боқийликка лойиқдир калом,
Ғулом, бизга етар, қолса, – яхши ном.
2001
* * * * *
СУЛАЙМОН ЛОЙИҚ
ХАЛҚ
Бир-бирини эзиб, бир-биридан безган халқ, –
Халқ эмас, бешак.
Бўрондан чўчиб, тиз чўкиб, тўзган халқ, –
Халқ эмас, бешак.
Ўз уйин ғорат қилдирган халқ, –
Халқ эмас, бешак.
Салтанат эшаги бўлган халқ, –
Халқ эмас, бешак.
1984
ҒУЛОМ ФАТҲИДДИН ТАРЖИМАСИ