O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўшлик қочқинлар нима дейди?

Ўшлик қочқинлар нима дейди?
166 views
10 June 2012 - 20:34

2010 йилнинг 10 июн куни, Қирғизистоннинг жанубида жойлашган Ўш шахрида ўзбеклар ва қирғиз ўртасида қонли низо чиқди. Ўш улкан бир гулханга айланди. Бу гулханда нафақат уйлар, балки, тирик инсонлар хам ёнди. Қанча қанча тақдирлар куйиб кул бўлди. Миллатимизнинг ёш гудаклари, қизлари ва қариялари бу шафқатсиз оловнинг домида қолдилар.

Марказий Осиёнинг қоқ марказида бошланган миллатлар аро низо авжга чиқиб, Ўш ўзбеклари тириклай ёқилаётганида Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти иштирокчилари ўз анжуманларини бошлашган эди. Саммит ишида қатнашаётган казо казоларнинг биронтаси, ўз ораларида савлат тўкиб ўтирган Кирғизистон муваққат хукумати рахбари Роза Ўтинбоевадан жиддийроқ бир тушунтириш талаб қилмади. Дунё матбуоти бу хақда шовқин сурон кўтаргачгина саммит иштирокчилари ўзларининг якуний баёнотида Қирғизистон жанубидаги воқеалардан ташвишэканлигини билдирди холос.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ушбу вазиятдаги хатти харакати хозиргача тушунарсиз. У Ўшда рўй бераётган хунрезлик Қирғизистоннинг ички иши, деб эълон қилди.

12 июн кунидан бошлаб Қирғизистон жанубидан ўзбеклар қоча бошлади. Ўшда юз берган вахшийлик кўлами шу қадар катта эдики, Ўзбекистон хам у ердан қочган ўзбекларни вақтинча қабул қилиб олишга мажбур бўлди. Бироқ, бир неча кун ўтиб, Каримов қочқинларни Ўшга қайтариш хақида буйруқ берди.
Мана 2 йилдирки, Қирғизистон жанубидан қочиб чиқаётган ўзбекларнинг қатори узилмайди. Уларни бугун Европада, АКШда ва РОссия шахарларида учратиш мумкин. Уларнинг аксарияти ватанга қайтиш умидидан воз кечишган ва БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича шуғулланувчи комиссарлари идораларига ариза топширишган. Бундан бир йил олдин Туркияда қочқинлик мақомини кутиб яшаётган Ўшликлар билан учрашиб, видеолавха тайёрлаган эдим. Ўшанда уларнинг жуда хам ночор ва қийин шароитда яшаётганликларига гувох бўлгандим.

Туркиядаги БМТнинг идораси негадир Ўшлик ўзбеклар ишига унчалик эътибор бермаётгандек кўринганди кўзимга.
Ўш қирғинининг 2 йиллик санасида, мен яна бир бор Туркияда ва Тожикистонда жон сақлаётган Ўшлик ўзбеклар билан мулоқотда бўлдим ва уларнинг бугунги хаётлари билан қизикдим.
Сухбатдошларимизнингбаъзилари исмини очиқлашни истамади, баъзилари эса бунга рози бўлди. Шундай қилиб, Туркистон радиосида, “Ўш ўзбеклари билан сухбатлар” радио дастурини тингланг.
Бизнинг бугунги, 10 июнда эфирга узатилган биринчи дастуримизда Кахрамон исмли Ўшлик қочқин билан сухбатимиз берилган. http://soundcloud.com/turkistontv

Хурматли радио тингловчилар. Эртанги дастуримизда, Тожикистондан панох топишган Ўшлик ўзбеклар хаёти хақида сухбатни тинглайсиз.
Дастуримизда шунингдек, “Одил судлов ва хақиқат” хуқуқ химояси ташкилоти рахбари, Ўшлик машхур хуқубон, шу пайтгача Қирғизистон жанубида фаолият кўрсатиб келаётган Равшан Гапировнинг аччиқ хақиқатларини хам тинглайсиз. Дастурларимизни кузатиб боринг.

Улуғбек Хайдаров