O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўғирликни шахсий ўрнак қилган устоз-тадбиркорлар

Ўғирликни шахсий ўрнак қилган устоз-тадбиркорлар
20 views
12 October 2014 - 18:02

chamangul iminov-1Халқ орасида “устоз отангдай улуғ” деган ибора юради. Ҳақиқатдан ҳам, бу шарафли улуғловга лойиқ ўқитувчи-мураббийлар мамлакатимизда талайгина.

Лекин, ана шундай улуғланадиган касб соҳиблари орасидан Президент Маслаҳатчиси лавозимигача кўтарилиб, ҳозирги кунда эса “ALSKOM” Суғурта Компанияси Бош директори бўлиб ишлаётган ТОХИРЖОН ИМИНОВ, унинг қадирдон дўсти ТДИУ профессори АДҲАМ ФАТТОҲОВ кабиларнинг кирдикорлари кишини чуқур ўйга солади, юқорида келтирилган халқ афорихзмининг тарбиявий моҳиятини шубҳа остига қўяди.

Президент Маслаҳатчиси Т.Иминов акаҳонлик қилиб ўз қаноти остига олган қалбаки тадбиркорлик объектларининг тўрт йил давомида бемалол жиноий фаолият кўрсатишини таъминлаб турди. Қалбаки тадбиркор А.Фаттахов эса акаҳони қаноти остида ўзи таъсис қилган иккита сохта корхона воситасида тўрт йил мобайнида хаддан ташқари катта миқдордаги пулларни ўғирлади, талон-тарож қилди.

Ана сизга шахсий ўрнак, устозидан ўтиб кетишга интилиб яшайдиган шогирдлар учун ҳаёт йўли!

Бундай кўчага бир марта кирган одамни иккинчи марта кирмайди деб ким ҳам кафолатлай олади. Шундай экан, Т.Иминовнинг бугунги кундаги “ALSKOM” Компанясида олиб бораётган иш фаолятининг ҳаммаси рисоладагидай эканлигига кафолат бормикан?

А.Фаттахов тўғрисида эса ниқобланган “ЎҒРИ” десак тўғри бўлади. Чунки ҳаёти давомида эришган асосий ютуқларига ўғирлик йўли билан эришган. Айтайлик уйланиши: Биринчи турмуш ўртоғи бошқа миллатга мансуб аёл бўлиб у билан қисқа вақт яшаб битта ўғли билан ажрашиб кетган. Бугунги кунда яшаётган аёли Гули бир вақтлар қўл остида ўқиган талабасидир. Шу аёлга айнан ўғирлик йўли билан эришган. Гули қонуний эрлик, битта Гўзал исимли қизлик бўлса хам уни А.Фаттахов қизи билан бирга уйига олиб келган.
Гулининг қайнонаси ТДИУга келиб келинини олиб кетиб, набирасиз колдирганликда, уйини, ўғлининг ҳаётини бузганликда айиблаб бир неча марта катта жанжал қилган, ишини ўртоқлик судида кўриб ҳайифсан беришган. Улар анча йиллар беникоҳ яшашди.

Фаттахов таъсис қилган ҳусусий корҳоналарнинг бирига “AKBAR AZIZIY” деб ном берилган. Аслида Акбар унинг иккинчи турмушидан ёлғиз ўғлининг исмидир, Азиз эса таъсисчини дунёга келтирган отасининг исмидир. Яъни у корхонасига “АКБАР АЗИЗИЙ” деб ном бериб, шу ном остида қилган тўрт йиллик жиноий ўғирликларига отаси ва ўғлини ҳам шерик қилиб турибди. Шу ўринда айтиш жоизки А.Фаттахов на фақат Тошкент заргарлик буюмлари заводидан килолаб тилла тақинчоқлар олди, балким Тошкент “Фонон” бирлашмасидан ҳам ўша пайтлари дўсти бўлган Бош Директор Жамшид(Муҳсин) Ашуров орқали ҳам катта миқдорда тилла ва бриллиантлар олган. Чунки Тошполиграфкомбинат билан Ўзпахтасаноат ўртасида воситачи ниқоби остида иш юритиб Ўзпахтасаноатга керагидан ортиқ бланкаларни етказиб бериб орттирган пулларини шунга ўхшаш йўллар билан банд қилмоқчи эканлигини айтган.

Давлат мустақилликка эришганидан сўнг бугунги кундаги Ўзпахтасаноат номи илгари бир неча марта ўзгартирилган. Чунки Иминовнинг полиграфия махсулотларини керагидан ортиқ етказиб бериши натижасида ва унгача, ундан кейин талашга келганларнинг ҳам шундай йўл тутиши натижасида энди Ўзпахтасаноатнинг полиграфия махсулотларига анча йилларгача эхтиёжи қолмаган эди, лекин “ишбилормонлар” бу холатдан қандай чиқишнинг йўлини ҳам дарров топишади. Шу тариқа керагидан ортиқ махсулот тўпланганда ҳар гал номини ўзгартириб боришади. Янги номдаги корхонага эса ўзининг бланкалари керак бўлади.

Чамангул Негманова