Афандининг уйини ўғри урибди. Бундан хабар топган қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар Насриддин хўжанинг уйига йиғилишибди.
Улардан бири:
-Айб ўзингизда Афанди, уйни яхши қулфламаганмиз, дебди.
Иккинчиси:
-Бу замонда уйни қаровсиз қолдириб кетиб бўладими? Уйда биров бўлиши керак эди. Шу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрмадингизми, дебди.
Учинчиси:
-Қўшниларга тайинлаб қўйишингиз керак эди. Шуни ҳам билмас экансизда, дебди.
Яна бири:
-Уйда ҳамма нарсани сақласа шундай бўлади. Афанди тадбир олмагансиз, дебди.
Уйига ўғри тушганидан хуноб бўлиб турган Афандига бу койишлар оғир ботибди ва шундай дебди:
-Ҳамма гуноҳ менда бўлса, ўғрида ҳеч гуноҳ йўқми?
Насриддин Хўжа латифаларидан




Нейзен Тевфиқ ҳақида
Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
Gulnor (8-qism)
Gulnor (7-qism)