O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўғрилар бошқаруви: вазир ўринбосарининг ўғли 10 млрд сўмлик тендерда ғолиб бўлди

Ўғрилар бошқаруви: вазир ўринбосарининг ўғли 10 млрд сўмлик тендерда ғолиб бўлди
1,276 views
27 September 2021 - 14:21
Озодлик радиосининг хабар беришича вазир ўринбосарига алоқадор ширкат 10 млрд сўмлик тендерда ғолиб бўлган.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида миллий билим ва инновациялар маркази in vitro усулида етиштирилган 1 млн туп узум кўчатини сотиб олиш бўйича тендер ўтказди (www.gazeta.uz, 21 сентябрь).
9,95 млрд сўмлик тендерда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалигида миллий билим ва инновациялар маркази (буюртмачи) раҳбари Алишер Тўраевнинг ўғлига тегишли “De Nova Agro” компанияcи ғолиб бўлди. 30 август куни Қишлоқ хўжалигида миллий билим ва инновациялар маркази мазкур ширкат билан 9,95 млрд сўмга узум кўчатларини етказиб бериш тўғрисидаги шартномани имзолаган.
Қайд этилишича, ушбу тендерда манфаатлар тўқнашуви эҳтимоли бор. “De Nova Agro” ширкатига 2006 йилда профессор, биология фанлари доктори Алишер Тўраев томонидан асос солинган. Айни пайтда у Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги марказ бош директори ҳамда қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари ҳисобланади.
“De Nova Agro”нинг ягона таъсисчиси (100%) Алишер Тўраевнинг ўғли Бекжон Тўраевдир. Вазир ўринбосарининг ўзи ҳозирда “O`simliklar texnologiyasi” компаниясининг 50 фоиз улушига эгалик қилади.
Манба: Озодлик радиоси