Ассалому алайкум, сизларга бир таклифим, яъни_ сизлар ЎХҲ сайтингизни бир бурчагига бир йўриқнома ўрнатиб қўйсанглар.
Яъни_ сизларни мақсадларинга Ўзбекистондан туриб ҳайрихоҳ бўлганларга:
1) ЎХҲ сайтига хос, ишончли прокси серверлар орқали киришликни(ҳатто мобил тел ёки компютер орқали сайтингларга киришга тўсиқ қўйилмаган бўлса ҳам, балки улар атайин тўсиқ қўймас?!) иложи бўлса, 2-3 та прокси серверларни ўрнатиб қўйсанглар худди Озодликка ўхшаб.
2) Агарда сизлар билан Ўзбекистонда туриб боғланмоқчи бўлганлар ҳеч қачон аниқ даннийларини сизларга ва бошқаларга айтмаса, ҳатто “бу мен ЎХҲни одамиман” деса ҳам (айнан Фазлидин Зайнудинов деган йигитни ҳолига тушмаслик учун)
3) Агар ЎХҲ сайтидаги мақолага шарҳ ёзмоқчи бўлган одам, бирор хос почта очиб, ҳатто ўша яширин почтаси орқали биров билан дардлашмайдиган, яъни ёзишмайдиган почтаси орқали шарҳ ёзса ва ёзгандаям фақат прокси сервер орқали шарҳ ёзса…(ва ҳеч проксидан киришга эринмаса,чунки мен баъзида проксидан кириб ёзардим, баъзида эриниб тўғридан тўғри кириб ёзаверардим, “ҳеч нарса бўлмаяптику” деб)
Камина бу таклифларни ёзишимдан мақсад, айнан мен ҳам интернетда мана шу ёзган шарҳларимни қурбони бўлганманда…
Улар Ўзбекистонда туриб менга ўхшаш содда гўлларни антиҳукумат сайтларга кириб, у ердаги нарсаларни ўқиб, шарҳ ёзиб ва ўша “ҳалқ душман”лари билан мулоқот қилаётганларни жимгина кузатиб туришаверади ва пайти келганда шундай ушлайдики…
(Энасини Учқўрғонда кўрсатишади) умуман шафқат қилишмайди.
Йўқ, “Шафқат” қилади, магарам бундай гап билан “Шафқат” қилади. Яъни, “мана сизни телефонингиз ёки компютерингизда боягидай улар билан ёзишаверинг. Ўзбекистонни ва Каримовни ёмонлаверинг! Фақат энди биз бу ёқда сизни кузатиб турамиз, сиз уларни сирини бизга билиб берасиз, бундан буёғига бизнинг дўстимиз ҳисобланасиз” дейдида.
(чунки айнан менга шундай дейишган, мен жонимни сақлаш учун тилимда “бўпти” деб, ичимда ” ейишибсан” деб, қочганман шу тарафларга)