Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти мониторингларида шу нарса маълум бўлдики, бугунги кунда вилоятдаги таълим тизимида кўплаб муаммолар юзага келган. Давлат томонидан таълим сифатини ошириш, ўқувчиларга билим беришнинг янги педагогик технологияларга асосланган самарадор усулларини қўллаш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганига қарамай, олий ва ўрта махсус ҳамда халқ таълими тизимида мавжуд бўлган коррупция, савиясиз ўқитувчилар ва мўмай даромад илинжида мансабини суъистеъмол қилувчи ўқув муассасалари раҳбарларининг қониқарсиз фаолияти сифат ва самрадорликка катта путур етказмоқда. Натижада ўсиб келаётган ёш авлоднинг билими ва маънавий камолоти хавф остида қолмоқда.
Ишончли манбалар, халқ таълими бўлимида ҳозирги кунда қонунга зид, коррупциявий ишлар амалга оширилаётганини таъкидлайдилар. Уларнинг айтишича, Хива тумани халқ таълими бўлими мудири О. Қурбонова 2005 йилда боғча мудиралигидан акаси воситасида шу лавозимга тайинланган. Ўзи бир соат ҳам мактабда дарс бермаган. Аслида 2000 йилда ҳам халқ таълими бўлими раҳбари бўлишга уринган, лекин шу пайтдаги туман ҳокими Матёқуб Мадаминов унинг номзодини тасдиқламаган. 2010 йилгача вақтинча халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажурувчи бўлиб ишлаб келган О. Қурбонова шу йили атттестациядан ўтолмаган, аммо яна акаси воситасида лавозимида қолдирилган. Акасига ишонган мудир яна ўзининг ноқонуний ишларини давом эттирган.
Манбалардан бири “Нажот”га яна қуйидагиларни маълум қилди: О. Қурбонова халқ таълими бўлимида кўп йиллар давомида ишлаб юрган ҳақиқий педагог ва мутахассларни ишдан бўшатади. Улар ўрнига ўз соҳасини тушунмаган, қидирувда юрган, қамалган, аввалги иш жойидан қонунбузарлиги учун бўшатилган кишиларни методистлик ва бошқа мутахассислик штатларига пора билан ишга олади. “Шу йиллар давомида мени лавозимимдан четлатишга уринди. Ўрнимга Ўзбекистондаги сиёсатга қарши чиқиб, ҳар хил нотўғри фикрларни чоп қилиб тарқатиб юрган, ҳар хил мактабларда ишлаб юрганида ҳам шу фаолият билан шуғуллангани учун бир неча бор ишдан ҳайдалган, ҳозирги кунда 41-сонли мактаб директори лавозимига тайинланган Шодлик Саидназаровни қўймоқчи бўлиб уринди. Тўғри сўзлигимдан қўрқиб, ўзимга айтмай, шерикларига айттириб, аризамни олмоқчи эди. Қилаётган ишларимни бутун юрт биланди, лекин мудир билмайди, тушунмайди, мақташни ўзига номус деб билади, чунки ундан билимим кучли” дейди Ботир Ваисов.
Манбанинг айтишича, О. Қурбонованинг оиласи ҳам муаммоли. Қизи – 6-сон боғча мудираси Насиба Отажонова енгилоёқлик қилиб, эрга чиққанидан кейин 3 ой ўтгач, туққан. Ўғли вилоят прокуратурасида ишлаб юрганига қарамай, халқ таълими бўлимига келиб, гиёҳванд модда сотиб олиш учун пул сўраган. Невараси бир қизнинг номусига теккан. Ўзи эса болалар боқчаларига ноқонуний “солиқ” солиб қўйган. Эрталабаки чойи, тушлиги, кечки овқатини олиб келишади. Келини судхўрлик қилади, фоизга пул беради. Боғча, мактаб тарбиячи ва ўқитувчилари навбатма навбат ҳар куни бориб, мудиранинг кирини ювиб, нонини ёпиб, овқатини пишириб, уйини супуриб, унга хизматкорлик қилишади. Байрамларда олиб кийган янги кийимини, сал эскирса боғча мудиралари сотиб олади ёки тарбиячиларнинг ойлик маошларидан мажбурий равишда ушлаб қолиб, пул тўплаб беришади. Аслида, янги кийимнинг пулини ҳам ўзлари тўлашган. Мактабда ўқиётган невараларига мактаб директорлари янги ўқув йили бошида янги кийим-бош олиб беришади. Эскирса яна ўзлари сотиб олишади. Бу ҳолат йиллар давомида такрорланиб келмоқда.
О. Қурбонованинг уйида бирор нарса бузилса, дарров директор ёки боқча мудираси у билан дўконга бориб, янгисини сотиб олганда пулини тўлайди. Мудира мактаб қурилиши учун келган ғиштдан, шу қурилишда ишлаётган усталар воситасида ўзига мозор қурдирган. Мозор теварагини 48-мактаб директори Машариф Тангриберганов тозалаб, оҳаклаб, ўтириш учун бурчак тузатиб қўйибди. Хайит кунлари ва Хотира байрамида 23, 48, 8-сон мактаб ишчи-хизматчилари бориб, мозор атрофларини тозалашади. Ҳозирги кунда О. Қурбонова уйини олдида битта, янги бозорда битта дўкон қурдириб турибди. Ҳар куни битта мактаб директорининг машинасида дўконларига асбоб-ускуналар келтиради. Бу асбоб-ускуналар пулини директорлар қўл остидаги ўқитувчиларнинг ойлик маошлари ва таътил пулидан ундиради.
Халқ таълими бўлимига комисия келса, О. Қурбоновага байрам, дарров ҳар бир ҳуддуддан битта директорга 25-30 минг сўмдан пул йиғиб келишни буюради. Агар 57 та мактабники қўшиб ҳисобланса, 3 миллионга яқин бўлади. Шу пулнинг 200 минг сўмини комиссия учун сарфлайди, қолганини ўз чўнтагига уради. Мактаблар ҳар йили газета, журналларга обуна бўлишади. Мудира мактаблардан обуна учун 10 миллион сўм атрофида пул йиғиб, матбуот тарқатувчиларга қарзига обуна қилдиради ва йиғилган пулни ўзига олиб қолади. Натижада ўқитувчилардан қайтадан пул йиғиб олинади. Мудираниг уйида бўладиган ҳар хил оилавий маросимлар мактаб директорларисиз ўтмайди. Мактаб директорларига номзодларни ўзи танлаб, таниш-билишчилик, пора эвазига тайинлайди. Матаб директори ўринбосарлигига ўқитувчилик салоҳияти бўлмаган аҳлоқий бузуқ кимсаларни тайинламоқда.
Бир неча ойдан кейин юқоридан келган комиссия текширувида ўринбосарнинг йўл қўйган камчиликлари аниқланади ва у шидан бўшатилади. Бу ҳам О. Қурбонова учун айни муддао. У. Янги директор ўринбосарини пора билан ишга олади. Юқорида тилга олинган хусусиятлар туман халқ таълими бўлими мудираси О. Қурбонова хатти-ҳаракатларининг бир қисми холос. Ўйлаб кўринг, бир раҳбарда шунча мансаб суистеъмоли, камчилик ва нуқсонлар бўлса, бутун вилоят миқёсида аҳвол қандай бўлиши мумкин.