O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўқ товуши

Ўқ товуши
37 views
27 August 2013 - 12:58

target gun shooting_stag pragueЎқотар қурол ихтиро бўлгандан бери, эшитилган ўқ  товуши бир тамондан хоинлик, тубанлик ва адолатсизликни эслатса, иккинчи тамондан  киши чорасизлигининг химоясини эслатади. Ҳарқандай иш қуроли, шахснинг иш бажариш воситасидир. Ўқотар қурол билан одатда бировнинг иши ва мақсади амалга оширилади. 24-август 2013 йили, Истанбул шахрида, маҳаллий вақт билан, тунги соат 01 40 да, кимлардир кимнингдир топшириғи(закази) бўйича ЎХҲ лидери М.Солиҳнинг вилласига қарата, тўғрироғи, шу уйнинг эгаси М.Солиҳга қарата ўқ узганлар. Тасодиф  ҳеч ким жабр чекмаган. Содир этилган бу акциянинг мақсади, М.Солиҳни жисмонан йўқ қилиб, ЎХҲни пораканда қилишдан иборат бўлган. Бу ишни, ким ва нима мақсадда амалга оширган?  Бу воқеа Туркия полициячилари таонидан ҳали ўрганилажак. Шундан сўнг кўп саволлар ўз жавобини топади. Фикримча,  Каримов югурдаклари, президентнинг сиёсий тақдири  адоғини сезаётган бўлсалар керак. Бу акция бу югурдаклар нонини еётган  сиёсий режимини сақлаб қолиш учун содир этган бўлишлари мумкин. М.Солиҳ вилласини ўққа тутиш ижросида маънодор савуққонлик сезилиб турибди. И.Каримов ўзининг сиёсий статусини ҳаммадан яхши билади. Каримовга энди ўзининг оиласидан хам дўст топилиши қйин. Атрофида ишонган одами бўлмаган юртбошининг  катта сиёсат ўйнини ўйнаши мушкул. Шу боис Каримовга тинчлик керак. Президнетимиз буни жуда яхши тушунадилар. Муҳаммад Солиҳдай қуролсиз одамнинг ўққа, қотилларга ва ўлимга рўпара келиши, биринчи бор эмас.

Иссиқ жойда ўтириб, ноқонуний даромад топаётганлар  М.Солиҳнинг Республикамизга бош бўлиб қолишини ёқтирмаётган бўлсалар керак. АСлида, М.Солиҳдан эмас, Худодан қўрқиш керак. Халқимизнинг “буюк келажагига” ишонайлик.  Ўзгаларга ёмонлик қилшдан наф йўқ. Яратганнинг иродасига мувофиқ, бўладиган иш барибир бўлади. Ўқ товуши қўрқинчлидир. Ким бўлишидан қатъий назар, отилган ўқдан қўрқади. М.Солиҳ ҳам Аллоҳнинг бир ожиз бандаси, у ҳам, ўққа рўпара келишдан қўрқади. Биз, ватандаги барча Эрк партияси ва ЎХҲ аъзолари, раисимизга хотиржамлик, бу ҳаёт ва момот курашида совуқонлик, амалий ишларида эса донолик ва душманларга нисбатан ҳам, шафқатли бўлишни тилаб қоламиз. Эй бор Худоё, биз ожиз бандаларинг ва халқимизни ўз паноҳингда асра. Муҳаммад Солиҳнинг миллат учун қилаётган ҳар бир  ишларида унга куч қувват, адолатли ечим ва комил иймон ато эт. Амин.

Жуманиёзов Нураддин. Тошкент. Эрк партияси ва ЎХҲ фаоли.  27.08.13.