7 июл куни, Канаданинг Халифакс, Едмонтон ва Ванкувер шахрида яшовчи Ўзбекистон Ҳалқ харакати (ЎҲХ) аъзолари онлайн конференция ўтказдилар. Ванкувер вақти билан кеч соат 9 да бошланган бу онлайн йиғилишда, ЎҲХнинг Канада бўлимини тузиш, унинг раисини, хамда ташкилий ва иқтисодий масалалар бўйича раис ўринбосарларини сайлаш каби мухим масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилганлар бир овоздан, Ванкуверда яшовчи Ғайрат Холматовнинг номзодини, ЎҲХнинг Канада бўлими раислиги лавозимига лозим топдилар.
Бундан бир ойлар муқаддам харакатнинг Ванкувер бўлими раислигига сайланган Ғайратжон, ЎҲХ, ўзбек мухолифатининг марказий кучига айланиши кераклиги хақида гапириб, бу борада қилинадиган ишлар хақида ўз фикрларини билдирди.
Онлайн мажлис иштирокчилари, ташкилий ва иқтисодий масалалар бўйича раис ўринбосарларини сайлаш масаласини хам кўриб чиқишди.
Бу борада кўпчилик ўз фикрларини билдирди. Бир нечта номзодларни овозга қўйиш натижасида, Ахрор Мамадиев (Халифакс), ташкилий масалалар бўйича, эса калгари шахрида яшовчи Акмалжон Хайдаров иқтисодий масалалар бўйича раис муовини этиб сайландилар.
Шундан кейин белгиланган масалалар бўйича мунозалар бўлди.
Kanada bo’limi
1.Rais, Gayratbek Holmatov. Email: gholmatov@yahoo.com. Telefon. 1778893409
2.Akmal Haydarov. Email: qarshi1976@gmail.com. Telefon. 14033936346
Хусусан, йиғилиш иштирокчилари Канаданинг бошқа шахарларида хам ЎҲХ бўлимларини очиш ва харакатга янги аъзоларни тортиш бўйича фикр алмашдилар.
Яна бир қизғин мунозаларга сабаб бўлган масала, харакат бўлимининг иқтисодий жихатларини ривожлантириш хақида бўлди.
Харакат аъзолари тўлов бадаллари ва хайрия тўловларининг тартибларини, бўлимнинг кейинги хафта сўнгида бўладиган онлайн йиғилишда мухокама қиладиган бўлишди.