O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ғарбнинг Садум даҳшати

Ғарбнинг Садум даҳшати
150 views
20 January 2016 - 10:16

713236968_69792_1010378702341437018Нима десангиз, денг: мен сизнинг вақтингиздан ўз ижтимоий лойиҳам учун фойдаланаман!. Сиз менинг харидорим бўласизми, менинг ходимим, ҳамкасбим ёки ҳамкоримми, ишқилиб, ушбу мақолани бошқаларга етказишингиз керак.

Мен фарзанд тарбияси ҳақида мақола ёзмоқчи эдим, аммо, ҳаёт фарзандларни ҳимоя қилиш ҳақида ёзишга мажбур қилмоқда.

Бу мақола дунёдаги энг аянчли касалликдан ҳам ёмонроқ бўлган иллатҳақидадир. Бу иллат болаларимни тузатиб бўлмас дард билан заҳарлайди. Ҳаётларини издан чиқариб,  умрбод касал қилади.

 Гап  “Гендерча тарбия” деб айтилаётган нарса ҳақида кетмоқда.  Борган сари таназзулга юз тутаётган Ғарб эса буни бизга сингдиришга уриняпти.

“Гендерча” деган сўзнинг моҳияти “жинсий”, “жинсга оид” деганидир. Аммо, баъзилар сунъий равишда бу атамага кўпгина янгиликларни қўшиб, асл моҳиятни адаштириб қўйишмоқда.[2]   Уларнинг фикрича, гендернинг турли кўринишлари бор. Уларнинг фикрларини такрорлашни хоҳламайман. Мазмун шуки, маълум бир турдаги ўғил бола — ўғил бола ҳам эмас, қиз бола эса қизбола эмас эмиш. Шундай экан, “олимлар”да ўғил болани қиз бола каби, қиз болани  эса ўғил бола каби  тарбиялаш ҳуқуқи пайдо бўлармиш… Бу “олимларнинг” ғарблик ҳамкасблари эса фарзанд дунёга маълум бир жинсга эга бўлмай туғилади, дейишгача боришди. Ва болага унинг ўғил ёки қиз бола эканлигини айтиш мумкин эмас. Келажакда бундай “юксак” тарбия натижасида улар ўзлари ким эканлигини танлаши керак, дейишади.

Худо кўрсатмасин, агар сиз уларнинг фикрига қўшилмасангиз, ота-оналик хуқуқидан маҳрум бўлишингиз ҳеч гап эмас.

Ҳуқуқийдеградация[3]

2010 йилнинг декабр ойида АҚШда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага “отаси” ва “онаси” деб ёзиш тақиқланганлиги маълум бўлди (бу бутун давлатдами ёки баъзи штатларидами аниқ эмас). Буни  ўрнига “ота 1” ва “ота 2” ёки “она 1” ва “она2”  (“родитель 1” ва “родитель 2”) деб ёзилади. Бу ноодатий жинс вакилларининг ҳуқуқларини поймол қилмаслик учун қилинган чорадир. “Болаларга муҳаббатлилар жамоаси” номи билан очиқдан очиқ педофилиянинг[4]тарғиботини олиб боришади.

Рости,  аввалига бунга жиддий этибор бермадим ва “бу мутлақо бўлмағур иш, теран ақл эгалари анчагина кўп ва бу қонунни тезда бекор қилишади”, деган хаёлга боргандим.

Бироқ, бу қонун бекор қилинмади. Ўтган вақт ичида содир бўлган ишлар мени ҳам шошириб қўйди. Агар соғлом фикрли инсонлар бунга қарши чора кўрмас экан, бу вабо бизнинг юртимизга ҳам тезда кириб келади.

Жарроҳлик амалиёти ёрдамида жинсларини ўзгартираётган инсонлар, ёки “Евровидение”нинг сўнги ғолиб(а)и каби баданларига қисман ўзгартиришлар киритаётган “фуқаролар” ўзлари тинч юрмай, сиёсатга ҳам аралашиб, Европарламентга бош суқишяпти. “Эркин” Ғарбнинг ақлбовар қилмас қонунлар ишлаб чиқаришига интилишмоқда. Улар турли ном ва шаклда, дейлик, “Болаларга муҳаббалилир жамоаси” номи остида жинсий шаҳватларини қондириш мумкин бўлган клубларни очишяпти.Иш шунга бориб етдики, дейлик, сиз профессор, ҳурматга лойиқ инсон, биронта университетнинг кафедра мудири бўла туриб одатий, яъни эркак ва аёл орасидаги муносабатлар тарафдори эканлигингизни айтсангиз, сизни шу заҳотиёқ  университетдан улоқтириб юборишади.

Латвияда “Фаровонлик вазирлиги” ташкил этилган. Бу вазирлик таълим муассасаларида “Карлис Карлина бўлган вақтларда” китобчаси асосида тарбия ишларини олиб боришни ғоясини олға сурмоқда. Бугунга келиб, мамлакатдаги 15 яқин мактабгача таълим муссасаларида бу “адабиётдан” фойдаланган ҳолда иш олиб бормоқда. Эҳтимол улар “ривожланган” Ғарб давлатларидан ўрнак олаётгандир. Шу ўринда социология магистри Михаил Монокандилосининг гапларига қулоқ тутсак:“ Недерландиянинг ҳар 20 кишисидан бири педофилия қурбони бўлган. Шу билан бирга бу давлатда педефилизмни очиқчасига тарғиб қилувчи ташкилотлари бир неча йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Педофиллар эса суд жараёнларида оқланиб чиқишади. Бу Европа! Италияда эса бир жинс вакилларининг муҳаббатини баён қилувчи расмий суратли эртаклар мавжуд… Бундан сочлар тикка бўлади!”

Ёки сиз “эркин” Германияда истиқомат қиласизу фарзандларингизни бу каби даргоҳларга юборишдан бош тортасиз. Аввалига сизни яхшигина жаримага тортишади. Кейин эса, жарима тўламасангиз ва фарзандларингизни бундай тарбия олишига қаршилик қилаварсангиз… икки ойлик қамоқ жазосига тортиласиз. Кўпгина ота-оналар бир неча марта “ўтириб” ҳам чиқишган.Албатта, сиз судга шикоят қилишингиз,  бирорта туман судида ғолиб чиқишингиз ҳам мумкиндир, аммо, инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди “Евроиттифоқ давлат органлари  гомо-лесби-транссексуал тарбияда инсон ҳуқуқлари поймол бўлмаслигини таъкидлайди ва давлат бундай “ғамхўрлигига” қарши чиққанларни қамаб тўғри қилади”, деб айтади.

Бундан ташқари, ўрта мактабда 9 ёшли болалар учун кўргазмали қуроллар ёрдамида ҳаяжонга келишини (оргазм) имтиҳондан ўтқазиш ғоясига нима дейсиз?!

 Германия ва Ғарбнинг бошқа баъзи “эркин” давлатларида бу нарса тажриба қилинмоқда.

Афсуски, буларнинг ҳаммаси воқеълик, воқеълик ва яна бир марта воқеълик! Булар шу даражада даҳшатлийки… баёнига тил ожиз! “Подадан олдин чанг чиқаришни нима кераги бор, ахир бугунги кунда бу бало  бизнинг юртимизга таҳдид солмаяпти-ку?. Қачон хавф солса, шунда чорасини кўрамиз ”, дейишингиз мумкин.

Жавоб  оддий. 1982 йили Голландияда педофилияни тарғиб қилувчи ташкилот расман рўйхатдан ўтган. Ўша вақтда ҳам кўпчилик бунга кераклича аҳамият қаратишмаганди. Бу ташкилот 12 ёшдан бошлаб эркин жинсий ҳаёт кечиришга рухсат берувчи қонун ишлаб чиқилишини ҳаракатида эди. 1982 йилдан 2014 йилгача давлатдаги ҳар йигирманчи вояга етмаган бола катталар томонидан зўрланган. Бу ташкилотнинг фаолиятини тўхтатишга 32 йил керак бўлди…

Хулласи, АҚШ ва Европа давлатларининг “бағрикенгликлари” ахлоқнинг емирилиши ва миллатни таназзулга учрашига олиб келди. Шахсан мен 10-15 йил ўтиб, бу ҳолатлар юртимизда пайдо бўлмаслигини жуда-жуда истардим.

“Ювенал” юстиция

Ювенал юстиция (лот. juvenālis — ёшликка оид; лот. jūstitia — адолат, ҳаққоният) —вояга етмаганлар томонидан содир бўладиган ҳуқуқбузарликлар билан ишлайдиган ташкилотларнинг ҳуқуқий тизим асоси. Ўзимизнинг принципларимиз билан ювенал юстицияга амал қилувчиларнинг принципларини таққослаб кўрайлик. Сизу биз “бу бизнинг оиламиз, бизнинг фарзандимиз,  бизнинг ҳаётимиз”, деб ишонамиз. Агар юртимизда ювенал юстиция асоси жорий этилса, давлат “биз хоҳлаган оилада текширув ўтказишимиз ва ҳеч қандай суд қарорисиз болани ота-онасидан тортиб олишимиз мумкин”, дейди.

Бугунги кунда Германияда мана шу қонун асосида ҳар куни суд қарорисиз 4-5 бола оиласидан тортиб олинади. Булар зарарли одатлари бўлмаган оддий оилалардир. Германияда жинсий ҳаёт сабоқларидан бош тиртиш учун қамоқ жазоси  бор.

Биз: “Кўп фарзандликни яхши” деб билсак, улар (ювенал юстиция тарафдорлари): “оилада фарзанднинг кўп бўлиши уларнинг яхши яшаш шароитини пасайтиради ва бу болани оилада тортиб олишга етарли асос бўлади”, дейишади.

Биз: “Оиламиз қандай кийинишни, қандай овқатлантиришни, қандай ўқитиш ва тарбиялашни ўзимиз ҳал қиламиз” десак, улар: “Биз ўзимиз ота-оналарга фарзанд тарбиясидаги мажбуриятларини баҳолаб, керакли кўрсатмалар берамиз”, дейишади.

 “Бажарилиши мажбурий” бундай усуллар нимага олиб келаётганини Европа мисолларида кўришингиз мумкин. Масалан, Ғарб давлатларидан биридаги мактабгача таълим муассасида ўғил болаларни қизлар кийимини кийдириб, тирноғини бўяшга ўргатишяпти. Қизларни эса муштлашишга, дағал бўлишга, ўғил болаларга ўхшаб кийинишга ўргатишмоқда. Ота-она бундай тарбияга қарши чиқса, юқорида айтганимиздек, жаримага тортилади, қамалади ёки фарзандидан маҳрум бўлади.

Биз: “Болаларимизни ўзимиз тарбиялаймиз, ёмон одатлардан қайтарамиз, керак бўлса, жазолаймиз” десак, улар: “Оилада ҳар қандай тарбиявий жараёнлар тақиқланади. Тарбия — бу зўравонлик ва бола ҳуқуқининг поймол бўлишидир”, дейишади.

Биз: “Оиладаги барча келишмовчиликларни ўзимиз ҳал қиламиз” десак, улар: “ Бола ҳар қандай келишмовчилик хусусида ота-онаси ва устозидан шикоят қилиб, психологга ёки “Ишонч телефони” орқали Омбудсманга мурожаат қилиши керак”, дейишади. Бола шикоят  қилиш у ёқда турсин, ҳатто онаси ёки онаси  орқасига “атата” қилганлигига ишора қилса ҳам — тамом, шугина нарса  уларни ота-онасидан  тортиб олишга етарли “ҳужжат” бўлади. Швецияда шов-шувга сабаб бўлган воқеа эсингиздами?  Ота швед,  она рус  бўлган оиланинг бирйўла 4 фарзандини тортиб олишган: асос –  боғча боласи отаси орқасига “атата” қилганига ишора қилган.

Биз: “Шу давлатнинг фуқаролари сифатида барчанинг ҳуқуқлари тенг, балки катталарнинг ҳуқуқлари кўпроқ ҳам”, деб биламиз.Улар:“Боланинг ҳуқуқи ота-онаникидан юқорироқ. Катталар хатога мойил бўлишади”, дейдилар.

Биз: “Кимдир бизнинг оиламиз дахлсизлигига тажовуз қилса, судга шикоят қиламиз ва суд бизни ҳимоя қилади”, деб ҳисобласак, улар: “Биз ўзига хос инстанциямиз, ички ва халқаро судларга бўйсунмаймиз”, дейишади.

Бу ишларнинг барчасини “болаларни ярамас катталардан ҳимоя қилиш” шиори остида бажаришади.

Оммавий ахборот воситаларида  ота-оналаридан торитиб олинаётган болалар ҳақидаги навбатдаги хабарни ўқиган маҳаллий аҳолининг аксарияти “олов бўлмаса тутун чиқмайди, тортиб олаётган бўлса, демак, айби бор ва давлат тўғри иш қиляпти”, деган хаёлга боришади. Бундай ўй-фикрлар бундай ҳолат ўз бошига тушгунча давом этади…

Бу жуда аччиқ тажриба ҳосиласи.

Бағрикенглик”

“Бағрикенглик”  сўзининг маъноларидан бири – сабр, демакдир. Замонавий ғарб жамиятида бағрикенг бўла олмаслик энг катта жиноят ҳисобланади. АҚШ, Буюк Британия, Дания, Германия ёки Франция, хуллас, “Ғарб дунёқараши” ҳукм сурган давлатларда сиз ҳар қандай ҳолатда ҳам сабрли бўлишингиз керак. Ҳатто, фарзандингизни  ҳам маънан, ҳам жисмонан мажруҳ қилинишига ҳам.

Сиз жамиятдаги жинсий зўравонликларнинг тарғиботига, эркак билан эркак,  аёл билан аёл оила қуришига рухсат берувчи қонунларга, бундай “оила”нинг фарзанд асраб олиш ҳуқуқи борлиги, сиздан сўрамай вояга етмаган фарзандларингизга жинсий  сабоқ бериши-ю, бунга қаршилик қилсангиз — ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлишингизга сабр қилишингиз керак.  Қисқаси, ҳаётингизни издан чиқариб юборадиган ҳар бир нарсага бағрикенг бўлишингиз керак.

Бундай ишларга бағрикенглик қилиб бўлмайди. Ноодатий жинсиий ҳаёт кечирувчилирнинг барча тарғибот ва ташвиқот ишларига сабрли бўлиш мумкин эмас. Ёмонликнинг барча кўринишларига томошабин бўлиш ярамайди. Биз ҳозирдан ўз позициямизни намойиш этишимиз керакки, юртимизда “эркин” давлатлардаги ҳодисаларга жирканиш билан назар солинсин. Ва бу каби таълим амалиятларини диёримизда қўллаб кўриш ҳатто муҳокама ҳам қилинмасин.

Владимир Туров

Рустилидан Шавкат Ҳасан таржимаси

Манба: nigoh.net

[1]Лут а.с қавми истиқомат қилган қишлоқ номи.
[2]http://faylasuf.uz/index.php/falsafa/manaaviyat/gender/190-gender-falsafasi-viktor-alimasov мақоласи ўқиб чиқилса бунга гувох бўлиш мумкин.
[3] (лотинча- degradatio — пасайиш), аста-секин ёмонлашиб бормоқ, ижобий ҳислатларнинг йўқолиши, таназзулга юз тутиш.
[4] Педофилия- вояга етмаганлар билан жинсий алоқа ўрнатишга мойил бўлиш