ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 101
(давоми)
ҒАТАФОН ВОҚЕАСИ
Яна шу йили Хайбар атрофида яшайдиган Ғатафон қабиласи Мадинага чопул (ҳужум) қилмоқчи бўлиб, Уяйна ибн Ҳисн қўл остига тўпланмишлар эди.
Бу хабар Расулуллоҳга етгач, Башир ибн Саъдни бошчи қилиб уч юз кишилик аскарни алар устига юбордилар. Бу аскар эрса кундузи яшириниб, кечаси йўл юриб, душман ерига кирди ва ҳам улар соқлиқ билан туришиб экан, булардан хабар топишиб қолди.
Қарши чиқишга қўрқиб, мол-чорваларини ташлаб, тоғларга тарқалишиб қочдилар. Алардан қолган кўп сонли ўлжа молларни ҳайдашиб Мадинага келдилар.
Мусулмонларни улар таламоқчи эдилар, унинг тескариси бўлди. Анинг ўрнига ўз молларидан ажраб қолишди.
Душманлардан икки киши асир олинган эди.
Расулуллоҳ олдиларида иймон келтирганларидан сўнгра ўз юртига қайтишга рухсат бердилар.
(давоми бор)