O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ғофил

Ғофил
131 views
14 March 2018 - 5:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

ҒОФИЛ

Уйқуга кетасан — тўрт мучанг ҳам бут,
Уйқуга кетасан — кўнглинг, қорнинг тўқ.
Уйғониб қарайсан — қўлларинг кесик,
Уйғониб қарайсан — оёқларинг йўқ.

Даҳшатдан тегрангда бутун бир замин
Ё метин ёки тош қотган бўлади.
Қўл-оёқ ўрнига тўрт улкан илон
Вужудингни чирмаб ётган бўлади.

Тўртовлон бошингни талашар тинмай,
Тингламасдан фарёд ва нолишини…
Истайсан на бошинг ғажилишин сен,
Ё на илонларнинг оч қолишини.

(давоми бор)