O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ғурурим тирналган тупроқ

Ғурурим тирналган тупроқ
116 views
22 May 2017 - 8:00

(Суратда: Муаллиф ўнгдан биринчи)

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Одесса

Одесса… ғурурим тирналган тупроқ,
Нозли гўзалларнинг суюк ватани.
Қутурган денгизнинг тўлқинларида,
Чайқалиб ётибди яланғоч тани.

Ҳар кирган кўчамда меҳринг дарёси,
Лайливаш, Мажнундек севаман сени.
Сулувлар кўксига айладинг, дафн,
Бўсалар гулига кўмдирдинг, мени.

Кўзимда кўчириб кетаман, ҳайҳот,
Фусункор денгизни, ложувард тунни.
Ёмғирлар рақсида қўшиқлар тинглаб,
Аскарликда отган ҳар битта тонгни.

Одесса.., қалбларнинг сирли кемаси,
Орзулар уммонин, йўқдир поёни.
Пойинг ўпмоқ учун оққуш тўлқинлар,
Ортига қайтурлар, узилиб жони.

Саксонинчи йиллар, янги ғоялар,
Сенда тепди, танда, озодлик қони.
Босқондек кўксингдан фикрлар сўрдим,
Қайтадан танидим, Ўзбекистонни!

                              Одесса шаҳри, 1983 йил.

* * *

(давоми бор)