O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қабохат (2)

Қабохат (2)
24 views
25 March 2014 - 18:11

Child punishmentАзиз ва муҳтарам ватандошлар!

Илгари хабар берганимдек, 2014 йилнинг 13 март куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманлараро судининг судьяси Д.Мавлонова раислигида фуқаро А.Содиқовнинг 24-Меҳрибонлик уйининг маъмурияти томонидан ноқонуний ишдан бўшатилганлиги юзасидан берган даъво аризаси томонлар иштирокида кўриб чиқила бошланди. Жавобгар томондан 24-Меҳрибонлик уйининг директори Б.Қўчқоров шахсан қатнашмоқда. Суд мажлисида Олмазор туман прокурори ёрдамчиси ва икки томондан кузатувчилар қатнашмоқда. Томонлар ўз ҳатти-ҳаракатларига юридик асос бериш учун жон-жаҳдлари билан курашмоқдалар. Судья Д.Мавланова ҳозирча уларни кузатмоқда. Ҳаётнинг паст-баландлигини ҳис этмаётганлиги юзидан кўриниб турган “жажжигина” прокурор қиз нима бўлаётганлигини тушуниш учун анча йиллар ўтиши кераклиги яққол кўринмоқда. Кузатувчи сифатида жавобгар томондан 24-Меҳрибонлик уйи қоровули Р.Оқилхўжаев ва бухгалтер Т.Рисқуловнинг судда иштирок этиши жавобгарнинг ичига ғул-ғула тушганлигини кўрсатиб турибди. Холис кузатувчиларни суд мажлиси хонасида жой йўқ деган баҳона билан судга уларни киритмасликка ҳаракат қилган Суд ҳодимларининг ҳатти-ҳаркатлари одамда уларни холис қарор чиқаришларига шубҳа уйғотмасдан қолмайди.

Аввал таъкидлаганимдек, юқоридаги суд жараёнида икки ахлоқий қадриятлар тўқнаш келмоқда. А.Содиқовни тўғри яшайман, бировлар қилган жиноятларга шерик бўлиб қолмай, болаларимни ҳалол маош билан боқай, деб қилган ҳатти-ҳаракатлари, ахлоқсизликни қадрият деб билган жавобгар шахс (томон) Б.Қўчқоров томондан ўз тизимига таҳдид ва хавф деб топилди ва унга чора кўрилишига олиб келди. “Қабоҳат”ни кўринг, аслида мансабдор шахс бўлган Б.Қўчқоров А.Содиқов кўрган камомадни, камчиликни кўриши, бюджет маблағларини жойига ва тўғри сарфланишига, уларни талон-тарож бўлишига йўл қўймасликка масъул шахс сифатида А.Содиқовни ҳатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши лозим эди. Агар у тўғри ахлоқда бўлганда эди Абдураззоқ кабиларни қадрлар, уларнинг кўмагида жуда зарур ва керакли ишларни давлат манфаати учун бажарар эди. У фақат шахсий манфаати ва гуруҳининг манфаати учун А.Содиқовни ишга нолойиқ деб топиб ишдан ҳайдади. Қабоҳатни қаранг! Давлат ва ҳукуматни манфаатларини қўриқловчи, бюджет маблағларини оқилона сарфланишини назорат қилувчи юзлаб текширувчилар 24-Меҳрибонлик уйида ишни ташкил этишдаги нуқсон ва камчиликларни фош эта олмадилар ёки қасддан ўз манфаатлари йўлида фош этмадилар. Абдураззоқни фаолияти нима билан якунланишини сезган туман молия бўлимидаги одамлар директор орқали уни ишдан бўшатишга эришдилар. “Қабоҳат” ўз ишига ўзбекона тарбия олган одамни бемалол киритиши мумкин эмас эди. Шундай бўлиб чиқди ҳам. Ажабиётни қаранг! Прокуратура ҳодимлари, қилни қирқ ёрувчи қонун посбонлари эл, халқ кўриб турган оддий ҳақиқатни ҳам кўра олмаяпдилар. Прокуратура ҳодимларини қалблари, ахлоқлари каби чирк босиб кетганини, ўзларидан бошқа ҳамма фаҳмлаб турибди. Ҳукуматни ижро органи бўлган прокуратура ҳодимларининг юқоридаги сиймоси ҳукуматнинг сиймоси қандайлигини “қора” ва “авом” одамларга яққол кўрсатиб бермоқда.

Ўзбекона тарбия:
1) Қайтар дунё;
2) Нимани эксанг, шуни ўрасан;
3) Ерни ва халқни алдаб бўлмайди;
4) Бандасан, уринма худо бўлишга!
ва ҳоказоларга асосланади.

Бу асос келажак авлод манфаатларига тўлиқ ва тўғри хизмат қилиши, минг йиллар давомидаги ҳаёт тажрибалари билан ўз тасдиғини топган.

Дарвоқе, А.Содиқовни даъво аризаси бўйича бўлаётган суд мажлиси 2014 йил 28 март куни давом эттирилади. Гулнора Каримованинг ҳаёт тақдири, шунингдек, мамлакат биринчи оиласининг ўзаро муносабатлари, мамлакатда ўзбекона тарбиянинг аҳамиятини нақадар улканлигини кўрсатади.

Азамат Худайкулов