O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қабохат

Қабохат
16 views
09 March 2014 - 14:53

kap_full_1242432945Азиз ва муҳтарам ватандошлар! Сизларнинг диққат ва эътиборингизни, замонамиз қахрамони Содиқов Абдураззоқнинг бошига тушган навбатдаги суд муҳокамаси ҳақидаги хабарномага қаратмоқчиман.

2014 – йилнинг 13- март санасида Тошкент шахар Шайхонтоҳур туманлар ора судининг судьяси Д.Мавлонова раислигида, Содиқов.А ни 24-мехрибонлик уйи маъмурияти томонидан ноқонуний тарзда ишдан бўшатилганлиги юзасидан берган даъво аризаси,томонлар иштирокида кўриб чиқилади. Бир тарафдан қараганда юқоридаги суд муҳокамаси оддийгина фуқаролик иши бўлиб кўринади. Бироқ томонларнинг нуқтаъи қарашларига чуқур нигох билан қаралса, бу ерда улкан тўқнашувни кўради одам. Бу ерда қандай фикрлар, қарашлар ва уларнинг ифодаловчиси аҳлоқ ва сиёсатлар тўқнаш келиб, суд муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Нима учун айнан шу кунларда, ушбу тўқнашув содир бўлди. Бу тўқнашувнинг оқибати нима билан тугайди?. Бу ва юқоридаги саволларга жавоб топиш, инсонни ўйга солиб қўяди.

Ўзбекона аҳлоқ, тарбия олган Абдураззоқ, ўзбекона қадриятларни оёқ ости қилаётган ижроия хокимиятининг бўғинларида тинчгина ишлаши мутлақо имконсиз эди. Шундай ҳам бўлди .

“Қинғир ишни қийиғи” 40 йилдан сўнг ҳам очилади.

“Бошинга қилич келса ҳам, ростини айт”.

“Ўзгани, айниқса етимни хаққини ема” ва ҳоказолардан иборат ўзбекона тарбияни Отасидан ўрганган Абдураззоқ қабохат салтанатининг ичига кира олмади, уларнинг қилаётган ишини қила олмади, Ўз аҳлоқига зид муҳитда индамай яшашни отаси рухига ҳиёнат деб билди. Қабохат йўлидан эмас, ўз иш жойида ўзбекона тарбия, йўлидан боришга қарор қилди. Оқибатда юқоридаги тўқнашув содир бўлди.

Ўзбекистон сиёсий рахбариятини ҳукуматни ва давлатни адолатсиз ва самарасиз бошқаруви ҳукуматда, жамиятда Ўзбекона аҳлоқ қадриятларини оёқ ости бўлишига сабаб бўлмоқда.Танқид ва ўз-ўзини танқидни йўлга қўя олмаётган ўзбек ҳукумати жохил ҳукуматга айланиб қолди. Хатоларни мағлубиятларни тан олмаслик шунингдек бу ҳолатларни мамлакат аҳолисидан яширишга бўлган бехуда хатти – ҳаракатлар. Ўзбек жамиятида “қабохат”одамларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Улкан аҳлоқсизликни, жамиятни бошқараётган ҳукуматни барча бўғинларидаги бугунги ҳолати Абдураззоқга ўхшаган минглаб одамларга жабр, зулм ва зўравонлик қилинишга сабаб бўлмоқда.

Миллионлаб одамлар ҳукуматдан ойлик маош олиш ва қарилик нафақасига чиқиш учун, Ўзбекона аҳлоқдан воз кечишга мажбур бўлмоқдалар. Содиқов.А ни ойлик маошдан ва қарилик нафақаси олишдан жудо бўлишни фахмлаган ҳолда аҳлоқсизликка, “қабохат”га қарши курашга бел боғлади.

Мен бу инсонга бу курашда ғалаба тилаб қоламан.

Азамат Худайкулов