O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қалб музлиги эрийдими? (4)

Қалб музлиги эрийдими? (4)
131 views
19 June 2013 - 9:54

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро судининг судьяси Д.Мавлянова котибияти томонидан 2013 йил 13 июнь куни соат 11.00 га тайинланган фуқаро А.Содиқовнинг Олмазор туман бандликка кўмаклашиш маркази раиси М.У.Мухаммадалиевга нисбатан даъво аризасини кўриб чиқиш бўйича суд мажлиси жавобгар томонидан судга келмаганлиги сабабли шу йилнинг 21 июнь санасига қолдирилди. Судья Д.Мавлянова жавобгар томонни судга ҳурматсизлик қилишдаги маъмурий жавобгарлиги хусусида огоҳлантиришни лозим, деб топди.

А.Содиқов ва бошқа 8 млн.ли меҳнат Армиясининг тақдирига давлат раҳбари И.Каримовнинг, Бош вазир Ш.Мирзиёевнинг эътиборсизликлари, А.Содиқов аъзо бўлган ХДП раиси Х.Кетмонов ва ИГИПУ раиси С.Икромовни унга нисбатан ва бошқа ишсизларга нисбатан қилаётган адолатсизликлари ҳақида яна жамоатчилика мурожаат қиламиз.

Глобал иқтисодий ёвузлик вакиллари В.Голушев-Г.Крайновлар билан узоқ йиллардан бери яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган И.Каримов ўз вазифасини бошқа одамга топширмай туриб, ўз мағлубиятини тан олиши мумкин эмас.

В.Голушев – Ўзбекистонда амалда бўлиб турган иқтисодий қонунларнинг-ғоявий мазмунининг отаси, муаллифи эканлиги жамоатчиликка маълум бўлиб бормоқда.

Г.Крайновнинг эгаллаб турган лавозимининг аҳамиятини ўзбек жамоатчилиги жуда яхши билади.

Иқтисодий ёвузлик сиёсатининг оқибатлари (оммавий ишсизлик, ўзбек сўмининг ҳалокатли қадрсизланиши, пенсия жамғармасининг касодга учраши, солиқ сиёсатининг адолатсизлиги, мажбурий социал тўловларнинг оғир юки, товар-пул муносабатларининг издан чиқиши, бозор муносабатларининг ўз ҳаёти учун кураши) шу кунларда Ислом Каримовни ўзини томоғидан бўғаётганини жамоатчилик кўриб турибди. Ислом Каримов ўзини томоғидан бўғаётган муаммоларни шахсан ўзи ислоҳотлар ўтказиш орқали ҳал этиш ўрнига, бу муаммоларни ўз “меросхўри”га қолдириб кетиш йўлидан бормоқда. Бечора Гулнора Каримова отасидан қолаётган “қора мерос”нинг даҳшатини бир дақиқа ҳис қилганида эди, унинг отасидан воз кечиши тайин бўлар эди.

И.Каримовнинг “қора мероси”ни жуда яхши тушунган- ҳам Россия, ҳам АҚШ ва бошқалар ундан ўзлари учун хавфсиз қутулишнинг йўлини аллақачондан бери ахтаришмоқда.

Шу сабабли Ички ишлар вазири – Б.Матлюбовни,

Солиқ қўмитаси раиси – Б.Парпиевни,

Марказий банк раиси – Ф.Муллажоновни,

МҲХ раиси – Р.Иноятовни

Ўзбекистон тарихиаги буюк одамлар бўлиш эҳтимоли кун сайин ошиб бормоқда.

Азизлар! Сизларни яна яқин тарихимизнинг буюк воқеасига айланажак замонамиз қаҳрамони А.Содиқовнинг даъвоси бўйича 21 июнь кунига тайинланган суд мажлисини кузатишга чақираман.

Азамат Худойқулов

18.06.2013