«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН
ҚАЛТИСЛИК
Мен қалтис ухлайман,
Ниҳоят қалтис:
Бош қўрқар ёстиққа тушиб кетишдан.
Кундузи юракни титкилаган ҳис
Одамга айланиб келади тушда.
Йўқ, мен ухламайман ухлаганимда,
Лаънатлаб ётаман бу уйқу-ғорни
Оқшомлар алаҳлаб, кимсасиз уйда
Ҳақорат қиламан тўртта деворни…
1974
(197)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (123-саҳифа.)
(давоми бор)



“Мен сендан хат эмас, хавотир олдим…” – Муҳаммад Солиҳ шеърига басталанган қўшиқ
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
ТАЪЗИЯ
Муҳаммад Солиҳга очиқ хат