O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қамоқдаги мухолифатчи Жуманиёзов оғир аҳволда Сангородга етказилди

Қамоқдаги мухолифатчи Жуманиёзов оғир аҳволда Сангородга етказилди
404 views
15 October 2014 - 9:08

Nuraddin jumaniyozҚанд касали бўлган қамоқдаги ҳуқуқ фаоли ва мухолифатчи Нураддин Жуманиёзов оғир аҳволда Тошкентдаги Сангород деб аталадиган маҳбуслар шифохонасига олиб келинган. Бу ҳақда Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси хабар тарқатди.

“Мазлум” инсон ҳуқуқлари маркази муассисларидан бири бўлган 66 ёшли Нураддин Жуманиёзов жорий йил бошида одам савдосида гумонланиб, қўлга олинганди. Шу йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман суди уни 8 йилу 9 ойга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.

Жуманиёзовнинг сафдошлари унга нисбатан жиноий айбловлар уйдирилгани ва у сиёсий фаолияти туфайли қамалганини таъкидлаб келадилар.

Манба: ozodlik