O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қамчиқ довонидаги кўчки натижасида 5 киши ҳалок бўлган

Қамчиқ довонидаги кўчки натижасида 5 киши ҳалок бўлган
207 views
05 May 2016 - 9:44

250715-7“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Қамчиқ довонида содир бўлган кўчки оқибатида одамлар ҳалок бўлган. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус хабарига кўра, кўчки Қамчиқ довонининг Наманган вилояти Поп туманига доир қисмида 4 май куни маҳаллий вақт билан соат 14.00 атрофида содир бўлган.

A-373 M-39 автомагистралида рўй берган “кўчки остида иккита автомобил қолиб кетган”, дейилади хабарда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар борлигини маълум қилган вазирлик неча киши ҳалок бўлгани ва жароҳатланганини аниқлаштирилмаган.

Айни пайтда Қамчиқ довони ёпиқлигича қолмоқда. Воқеа содир бўлган жойдан Озодлик мобил мухбирининг хабар беришича, икки томондан юзлаб автоулов довон йўлининг тозаланишини кутмоқда. Кўплари ортга қайтиб кетмоқда.

“Одамлар йўл очилишини йўл четидаги чойхоналарда кутишмоқда” – дейди  йўловчилардан бири.

Озодлик билан боғланган йўловчилардан бири воқеа жойида хавфсизлик хизмати вакилларининг кўплини тасдиқлади. Тасдиқланмаган маълумотга кўра, йўлнинг 200 метрини тош босган.

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабарномаси

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабарномаси

Қамчиқ довони орқали Ўзбекистон аҳолисининг 1/3 қисми истиқомат қиладиган Фарғона водийсини мамлакатнинг қолган қимси билан боғловчи A-373 ягона автомагистраль ўтади. Стратегик аҳамиятга эга ушбу довон орқали кунига 10 – 15 минг автоулов қатнайди.

ЎХҲ хабарлар бўлими