Дўстларим ёзган ва ёзаётган изоҳлардаги фикрларнинг ҳаммасига, албатта, қўшиламан… Ва мени тушунганлари учун миннатдорман!
Лекин…ўйлаб ҳам қоламан.
“Қавм ўзгармагунча – мамлакат ва ҳалқ аҳволи ўзгармайди”.
“Аввало ўзларингизни ислоҳ қилинг…”
“Ўзингиз адолатли бўлмай туриб, бошқалардан адолат талаб қилманг”.
Жўяли гаплар…
Доно гаплар…
Фақат бир нарсани эътиборга олмай ҳеч илож йўқ!
Юртимизда ҳозир диктатура сиёсати ҳукмда.
Ҳарқандай диктатура шароитида, асосан, ҳукуматни эгаллаб олган гуруҳлар муҳит яратади…
Бу муҳитга бўйсунмаганлар – жазоланадилар.
Қавм ва мамлакат аҳволини ўзгартиришни истаганларнинг кўплари йигирма йиллаб ва ундан ҳам ортиқ муддат қамоқларда қийноқларга солиниб ётибдилар.
Қолганлари – қувғинларда…
Улар озчилик эмасдилар…
Лекин қурол ва жазолаш, қирғин қилиш имконлари – диктатура қўлида…
Улар ўзларини ислоҳ қилганлар эдилар…
Улар адолатли ва адолат истаганлар эдилар…
Ҳукумат тепасини эгаллаб олган диктатура ҳомийлари ҳалқни ҳам, асл ҳалқ вакилларини ҳам оғиз очиб, фикрини ва дардини айтишларига йўл бермайди!
Андижон, Паркент, Наманган, Тошкент талабалар шаҳарчасидаги каби, киприклари пирпирамай отиб ташлайверадилар ёки, олдинги “дода” айтганидай, умрларини қамоқларда чиритадилар…
Ана энди ўзингиз ўйлаб кўринг.
Қандай қилиб ўзимизни ва бошқаларни ўзгартирайлик?
Қандай қилиб ўзимизни ҳам, мамлакат аҳолисини ҳам ислоҳ қилайлик?!
Қандай қилиб адолатли бўлайлик?
Қандай қилиб қавм ўзгарсин?
Нима қилсин?!
Ёдгор Обид
Манба: facebook.com