O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қани бу имомларда гапириб турган гапига амалда жавоб бериш?

Қани бу имомларда гапириб турган гапига амалда жавоб бериш?
162 views
08 January 2018 - 11:52

Мамлакатдаги хоҳлаган имомдан ўликка қилинадиган маросимлар, яъни 3, 7, 20, 40 ҳақида сўрасангиз аниқки “мумкин эмас” деб жавоб беради, амалдачи?

Кеча шахримизда йигирманчи аср оҳири, йигирма биринчи аср бошларида ўн йилдан ортиқроқ вақт давомида хоким бўлган Мавлонқулов Хожиқул ўлгани муносабати билан катта тўйхонада “йигирма маросими” нишонланди, ҳа, айнан нишонланди.

Дастурхондаги мева-чева, қази-қарта ва бошқа тансиқ таомларни олдида унча-бунча бойни тўйи ҳижолат бўладиган даражада бўл(иб)ди. Балки, тўйхонада қилингани учун шундайдир, ёки яқинлари, фарзандлари “дадам ўлса шундай зўрлаб маросим қилайки, ҳамма ҳайрон қолсин, довруғи етти маҳаллага таралсин”, деб ният қилиб қўйганми, у ёғи менга қоронғу. Лекин бир нарса борки, бир катта маъсиятни бошлаб берди, балки, бундан аввал ҳам шундай дабдабали “йигирма” бўлгандир, лекин мен бунақасини биринчи эшитишим.

Тўйга келган мехмонларга тортилган таомларни саноғи йўқ. Ўлик чиққан хонадон зиёфат бериши, қолганлар ўлгани муносабати билан шу зиёфатга бориб, тиржайиб таомланиши қайси динда бор экан, ҳайронман… эҳсон қилиш яхши, дерсиз. Аммо эҳсонда шахарни барча казо-казолари келгани эшик тагида таҳланиб кетган машиналардан маълум эди.

Майли, зиёфат берганлар омидир, балки, тушунмас. Аммо Менга энг оғир ботгани шаҳримизни кўзга кўринган уламолари:

Шахар бош имом ҳатиби Абдумажид домла, “Саодат” масжиди имоми Иброхимжон домла, “Хазрати Аббос” масжиди имоми Абдухафиз домла, Анваржон домла ва бошқа кўплаб имом ва қорилар ўша маросимда иштирок этишгани бўлди.

Қани бу имомларда гапириб турган гапига амалда жавоб бериш?

Яна буларни бир айбини гапирсангиз маломатга қоласиз, дил билан тилни бошқа-бошқалиги мунофиқликни энг катта исботи эмасми? Одамларни тўйларни катта қилаётганидан, ўликка маросимларда бидъат, ҳурофотларга берилиб, исрофгарчилик қилаётганидан ёзғирамиз. Аммо бу ишларга масъул бўлганлар индамаса, жимгина бориб, еб келаверса қачон халқда ўзгариш бўлади? Имомлар шу маросимларга бормаса, олдига келганларни маросим қилмасликка, шу пулларни муҳтожларга эҳсон қилишга чақирса бўлмайдими? Одамлар имомларга эргашади(ми?)

Илтимос, “мевали дарахтга тош отилади” деган гапларни гапирманглар. Чириб битган меваларга тош отишни кераги йўқ, улар тепада турганда ҳам чириб кетгани билиниб туради.

Саййид Ислом

facebook.com