O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қари тўтиқуш

Ежковнинг сайрашича, шу кунларда Швейцария ва Швеция, умуман бутун дунёда шов-шувга сабаб бўлган диктатор Каримовнинг қизи Гулноранинг дунё бўйлаб пул ўйини қилгани ҳақиқатга тўғри келмас эмиш.

Қари тўтиқуш
25 views
24 September 2012 - 10:43

Абдурраҳмон Муҳаммад,
24 сентябрь 2012 йил

Инсон ёшлигида кўп хато қилади, ўрта ёшда камроқ хато қилади, кексайганда эса зотан фаолияти камайиб қолгани учун, хатолари деярли бўлмайди. Бу нормал инсонлар учун маълум қоидадир. Аммо инсонлар ичида шундайлари борки, улар хато нималигини ҳам, тўғрилик нималигини ҳам билмайдилар. Чунки уларга хўжайинлари нимани деса, худди тўтиқушга ўхшаб шуни такрорлайдилар. Ўзларида эса қолган инсонларга ўхшаб, мустақил фикр бўлмайди…

Шундай тўтиқушлардан бири, ҳеч шубҳасиз “Узметроном” сайтининг “муҳаррири” Сергей Ежковдир. Бу “муҳаррирнинг” вазифаси –ўзига айтилган гапларни тўтиқушдек  такрорлашига куни-кеча унинг сайтида эълон қилинган “Гулноранинг ҳиссаси” (Гулина доля) ахбороти далил бўла олади. Ежковнинг сайрашича, шу кунларда Швейцария ва Швеция, умуман бутун дунёда шов-шувга сабаб бўлган диктатор Каримовнинг қизи Гулноранинг дунё бўйлаб пул ўйини қилгани ҳақиқатга тўғри келмас эмиш. Маълумки, шу кунларда Швеция матбуоти бу мамлакатнинг “ТелиаСонера” фирмаси Ўзбекистонда ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун Гулнора Каримовага 320 миллион доллар (бу тахминан ҳозирги курсда 900 млрд, яъни салкам бир триллон ўзбек сўм бўлади) пора бергани ҳақида хабар тарқатди ва ҳужжатли фильм намойиш қилди. Бу ҳақда Узньюс сайти шундай дейди:

“TeliaSonera в 2008 году оплатила 2,2 млрд. шведских крон (320 млн. долларов США по курсу того времени) молодой женщине из Дома стиля в Узбекистане, которая являлась правой рукой Гульнары Каримовой”, – говорит автор расследования “Миллиардный бизнес TeliaSonera с диктатурой”.

Қари тўтиқуш Сергей Ежков буни рад қилиш учун гўё Швейцария прокуратурасининг тергов материалларини далил сифатида келтиришга уринади. У бу материлларни “конфиденциальный канал”лардан (яширин йўлдан) олганини таъкидлайди. Бу яширин йўл қари тўтиқушнинг қулоғига қандай очилгани ҳақида эса миқ этмайди…

Агар сиз бу қари тўтиқушга Франция ва Швеция маҳкамаси Ислом Каримовни диктатор, дея эълон қилган, бунга нима дейсан, дея сўрасангиз, бу саволга жавоб бера олмайди. Чунки унга бундай гапни такрорлашни хўжайинлари ўргатишмаган. У бундай гапни такрорлаши учун сиз уни хўжайинидан арзимас пулга сотиб олишингиз, кейин қарилик туфайли карлик даражасига келиб қолган қулоғига, “қулоғингга сенинг…”, дея, дея бундай гапни ўргатишингиз керак. Шунда у “Каримов дик…та…тор”, “Каримов дик…та…тор”, дея сайрай бошлаши мумкин.

Диктатор Каримовнинг чорак асрдир ўзбек халқини ўзига қул қилиб келаётганини, 2005 йилда Андижонда халқни қатлиом қилганини, унинг ақлсиз қизи Гулнора эса ўзбеклар дунёда энг кўп нафрат қиладиган хотин эканлигини бу қари тўтиқушга ўргатиш учун неча йил кетишини ўзингиз ҳисоблаб олаверинг…

Биз Сергей Ежков деган бу қари тўтиқушга ачинмаймиз, чунки у қари ва сассиқ бир тўтиқуш холос…